Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи қанча?
Жисмоний шахслар 2022 йил 1 январдан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини “E-ijara” хизмати орқали солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши шарт.
Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган.
Мавжуд маълумотлар таҳлилига кўра Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.
Ҳудудларда ижара ҳақининг ўртача миқдори эса 630 минг сўмдан 977 минг сўмгача.
Республикада ижарага берилган турар-жой объектлари:
-2 млн сўмдан 5 млн сўмгача – 3 240 та;
-5 млн сўмдан ортиқ – 255 та.
Эслатиб ўтамиз, солиқ солиш мақсадида 2022 йилда кўчмас мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:
-Тошкент шаҳрида – 15 500 сўм;
-Нукус ва вилоят марказларида – 9 500 сўм;
-бошқа аҳоли пунктларида – 4 000 сўм этиб белгиланган.
Маълумот учун, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар мулкий даромадлар таркибига киради ва 12% ставкада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади. Турар-жойларни талабаларга ижарага берган фуқаролар ушбу даромади учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўламайди.
darakchi.uz