Тўқнашув ёхуд Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Қошиқчи қотиллиги иши бўйича суддан қочишга уринмоқда
Вашингтон округ судининг 30-суд мажлиси ўтказиладиган хонаси Саудия Арабистони ва Қўшма Штатлар ўртасидаги дипломатик қарама-қаршилик учун номақбул жой бўлиб туюлиши мумкин.
Аммо Ҳадича Чингиз учун эса қаллиғи- Вашингтон Пост газетаси шарҳловчиси Жамол Қошиқчининг шафқатсизларча ўлдирилишидан кейинги адолатга бўлган сўнгги умиддир.
2018 йил Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида уюштирилган суиқасдга қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон буюртма берган бўлиши мумкин, дейди АҚШ разведкаси.
Келгуси ҳафталарда судя Жон Бейц Чингиз ва Қошиқчи томонидан асос солинган ташкилот тарафидан қўзғатилган фуқаролик иши, шаҳзода Муҳаммад ва унинг шерикларига қарши қўзғатилиши ёки қўзғатилишини аниқлаб беради. Даъво, валиаҳд шаҳзодадан Қошиқчининг ўлдирилиши учун ноаниқ миқдордаги товон ундиришни сўрамоқда.
Бу судянинг қарори, юридик масалага боғлиқ. Чунки, гап кўпчилик уни Саудияни амалдаги ҳукмдор деб ҳисоблайдиган, тахт вориси бўлган шахс ҳақида кетмоқда. Унга суверен сифатида муносабатда бўлиш ва ўз навбатида, АҚШ судларидан иммунитет тақдим этилиши керакми ёки унинг қироллик мақоми билан боғлиқ мураккаб ҳуқуқий савол ўртадага чиқиб қолган эди. Бундай саволар билан кутишлар, у ҳали суверен эмаслигини ва АҚШ қонунларининг тўлиқ кучига бўйсуниши кераклигини англатади.
Агар ишни давом эттиришга рухсат берилса, бу ишнинг очилишига, шунингдек, шаҳзода Муҳаммадга ёки унинг ўлдирилиши вақтида Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчиси бўлган укаси гувоҳликка чақирилиши мумкин бўларди. Агар Саудияни тахт вориси ҳамкорлик қилишдан бош тортса, суд Чингиз ва Даун фойдасига соддалаштирилган ҳукм чиқариши мумкин. Бу дегани, ҳатто шаҳзоданинг бутун дунё бўйлаб, яхтасидан тортиб Франциядаги қасригача бўлган мулклари мусодара қилинишига олиб келиши мумкин.
Аксарият экспертларнинг, судя Бейцнинг қарори, бу борада ўз муносабатини билдиришни сўраган Байден маъмурияти адолат тарозисини Чингиз фойдасига кўрсатишига боғлиқ бўлиши ва бу эса Саудия Арабистони билан сўнгги келишмовчиликни янада кучайши мумкин, деган фикри бир жойдан чиқмоқда ёки шаҳзода Салмон билан келишмовчилик кучайиши мумкин. Танқидчилардан бирини сўзига кўра, бу валиаҳд шаҳзодага «ўлдириш учун лицензия» беради.
Валиаҳд шаҳзода томонига бўлган ҳар қандай ёнбосиш ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан қораланади ва Қошиқчининг ўлдирилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга ваъда берган президент Жо Байденнинг хиёнати сифатида баҳоланади.
Икки сўнгги воқеа Байден маъмуриятининг фикрига таъсир қилиши мумкин ва у 17 ноябрдан кечиктирмай судга тақдим этилиши кутилмоқда. Биринчидан, Саудия қонунларига зид равишда, қирол Салмон ўз ўғлини бош вазир этиб тайинлангани ҳақидаги баёноти бўлиб, қонунга кўра фақат қирол иккала унвонга ҳам эга бўлиши мумкин дейилган. Кўринишидан бу ўзгариш шаҳзода Муҳаммадга янги ваколатлар бермаганга ўхшайди.
Иккинчидан эса, Байден маъмурияти Саудия Арабистони ОПEК+ нинг нефт қазиб олишни кунига 2 миллион баррелга қисқартириш ҳақидаги яқинда қабул қилинган қарорининг «оқибати» билан дуч келишидан огоҳлантирди. Бу эса, ноябрь ойидаги оралиқ сайловлар олдидан бир неча ҳафта ичида, АҚШ га нисбатан Саудия Арабистони манфаатларини Россиянинг манфаатлари билан мувофиқлаштириш сифатида кўрилди.
Давлат департаменти вакилининг айтишича, департамент бўлажак суд жараёнига изоҳ бермайди.
Шаҳзода Муҳаммад ва унинг шерикларига қарши асосий ишни Обама маъмуриятининг собиқ амалдори, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида АҚШ элчиси бўлган Кейт Харпер олиб борган эди. У черокэ миллати вакили сифатида биринчи туб америкалик элчи бўлган.
Ўтган ҳафтада берган аризасида Харпер, Бейтс Ченгиз ва Даунга АҚШнинг Қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунига биноан, ўз ишини қўзғатишга рухсат бериши кераклигини айтди. Бу қонунга кўра, одамларни қийноққа солган ёки суддан ташқари қатл қилган ҳар қандай кишига фуқаролик жавобгарлигини белгилайди. Бу қонун эса, одамларга бошқа имкониятлари ва даъво қиладиган жойлари қолмаганида АҚШ судларига ўз ишларини олиб боришга рухсат беради.
Саудиялик адвокатлар, Ченгиз Қошиқчи ўлдирилган ватани Туркияда “етарли ва арзон” ҳимоя воситаларини излаши мумкин эди, деган бўлишса-да, Харпер бунга эътироз билдириб, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг “назорати” ва Туркия суд тизими» ва уларнинг шаҳзода Муҳаммад билан муносабатлари туфайли, у ерда Чингиз адолатли судга эришолмагани ҳақида айтди. Шу йил бошида Туркия суди томонидан Қошиқчи қотилларига нисбатан таъқибни қиролликка ўтказиш ҳаракати инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан қораланган эди.
Харпер, шунингдек, Саудия Арабистони шаҳзода Муҳаммаднинг бош вазир этиб тайинланишини “суд юрисдикциясини манипуляция қилишга уриниш” сифатида танқид қилди.
“МБС Саудия Арабистонининг “бош вазири” бўлиш нимани англатиши ҳақида ҳеч қандай аргумент келтирмади. Бунинг ўрнига МБС шунчаки «бош вазир» лавозими автоматик равишда ҳукумат бошлиғига айланади, деб тахмин қилади. Бундай тахмин нотўғри”, деди Харпер судга берган аризасида.
Харпернинг таъкидлашича, қирол Карл III каби арбобдан фарқли ўлароқ, қирол Салмон Саудия Арабистони қироли ва ҳукмдори бўлган, унинг сўзларига кўра, қироллик конституциясининг ўзига хос версиясида бу аниқ белгиланган. Қиролнинг тайинланиши, шунингдек, шаҳзода Муҳаммаднинг қирол қатнашмагандагина йиғилишларга раислик қилиши мумкинлигини ва қирол ўз вазирлар кенгашининг ҳаракатларини маъқуллаш ва рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолишини, шу билан шаҳзода Муҳаммаднинг вазифаларини оширмаслигини аниқ кўрсатади.
Бу ишда шаҳзода МБСни манфаатлари ҳимоячиси сифатида Майкл Келлог иштирок этмоқда. У ўз пайтида 11сентябр воқеаларида 15 нафар самолётни ўғирлаб қочганлар ишиди, Саудия Арабистони қироллигини ҳимоя қилиб чиққан эди.
Келлогг Саудия Арабистони Ал-Қоидага моддий ёрдам кўрсатган ва жавобгарликка тортилиши керак, деб даъво қилган 11-сентябрь қурбонлари оилалари томонидан берилган даъвога қарши курашгани билан машҳур. Саудия Арабистони вакили сифатида Келлогг CBS News хабарларида Саудия разведкаси билан алоқаси бўлган шахс ва икки самолётни ўғирлаган ўртасидаги алоқалари ҳақида далолат берадиган айрим ёзувларни оммадан яшириш зарурлигини муваффақиятли ҳимоя қилнаганлиги айтилади.
Саудия Арабистони 11 сентябрь терактларига алоқадорлигини рад этиб келади ва Келлогг Чингиз иши бўйича изоҳ бериш ҳақидаги сўровларни жавобсиз қолдирди.
Ишни рад этиш тарафдори бўлган Келлогг, суд шаҳзода Муҳаммаднинг суиқасдга буйруқ берганлиги ҳақидаги асосий даъвони рад этиши тўғри ёки ёлғон эканлигини аниқламаслиги керак, деб таъкидлади. Бунинг ўрнига Келлогг суд ҳужжатларида Чингизнинг суддаги репутацияси каби бошқа омиллар ишни ёпиш учун етарли эканлигини таъкидлади.
Қарор охир-оқибат судя Бейтс томонидан қабул қилинади. Адвокатларнинг бири томонидан бу судяни «адолатли ва бироз мустақиллик сифатида ўзини кўрсатган исёнчи» деб таърифланмоқда. Баъзи ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, агар Байден маъмурияти бу масала бўйича ўз муносабатини билдирмасликка қарор қилса, Бейтс шаҳзода Муҳаммадни ҳимоясиз, деб қарор қилиши мумкин.