Шарл Мишел «Кўксарой» қароргоҳи Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди
Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида «Кўксарой» қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу эзгу анъана Ўзбекистон-ЕИ муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган олий даражадаги музокараларнинг натижаларини мустаҳкамлайди.
Бугун олий мартабали меҳмон Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги янги офиси очилишида иштирок этиши, Самарқанд шаҳрининг тарихий-меъморий обидалари билан танишиши кўзда тутилган.
Шу билан Европа кенгаши раиси Шарл Мишелнинг мамлакатга ташрифи якунланади.