Фото: muslim.uz 10 январь куни Ўзбекистон делегацияси «Ҳаж – 2023» мавсумига тайёргарлик доирасида Саудия Арабистонидаги меҳмонхоналар ва зиёратчиларга хизмат кўрсатиш нуқталарини бориб кўрди. Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматига кўра, делегация сафида президент маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва қўмита раиси Содиқ Тошбоевлар бор. «Макка шаҳрида жойлашган бир неча меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, санузел ҳолати, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишди», - дейилади қўмита хабарида. Шунингдек, мутасаддилар ошхоналар ва ҳожиларга хизмат кўрсатувчи транспортларга ҳам эътибор қилишган. Маълум бўлишича, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида зиёратчилар учун автобуслар ажратилади. Мусулмонлар идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йилдаги Ҳаж сафарлари ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 364-сонли «Ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил қилинади. Аввалроқ, Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган Ҳаж ва умра хизматлари конференциясида Саудия томони пандемия чекловлари олиб ташланганини, жумладан 65 ёшдан ошганлар учун ҳам 2023 йилда ҳаж қилишга рухсат берилишини маълум қилди. 2022 йил сентябрь ойида президент Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони делегацияси ўртасидаги учрашувида ўзбекистонликлар учун йиллик ҳаж квотаси 24 минг нафаргача оширилиши ҳақида келишувга эришилган эди. Маълумот учун, 2023 йилдаги Ҳаж мавсуми июнь ойининг охирги ҳафтасига тўғри келиши кутилмоқда.
Театрально-кукольные вести из Бурятского театра "Ульгэр": Россия, Культура, Театр, Дети - Серебряные звездочки засветились в буддийском дацане в Иволге
Исполнитель хита “На Заре 2020” Сергей АРУТЮНОВ оживил ещё один хит из 20-го века и выпустил песню “Лететь” вместе с её создателями - группой Амега.
23 МАЯ РОССИЙСКАЯ МЕЖДУНАРОДНАЯ АКАДЕМИЯ ТУРИЗМА ОТМЕТИЛА СВОЙ 55-Й ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ. ФОТОРЕПОРТАЖ
Эксперт по семейному капиталу Светлана Петрова: «Мой путь предпринимателя был прямой, как стрела»
Мафия-НН: отличная команда сплоченных коллег, которые стали друг другу почти как семья.
Представлен кооперативный геймплей Warhammer 40,000: Space Marine 2
Bungie wins a little walkin' around money in first of its kind jury trial against Destiny 2 cheat maker, but the victory will likely make it even easier for game companies to keep taking cheaters to court