Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2023

Тошкент вилояти МИБ 3,6 трлн. сўмлик ундирувларни амалга оширди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш борасида 3,6 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилиб, 455.561 та ижро ишлари тамомланди.

Хусусан, жиноятларни олдини олиш, содир этилган жиноятлар бўйича суриштирув ҳаракатларини олиб бориш ва жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида 100 та жиноят иши ва 10.072 та маъмурий ишлар қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган, ҳуқуқбузарлардан 7,2 млрд сўмлик маблағлар ундирилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 13.07.2020 йилдаги қарздор Б.Каримовдан ундирувчи Х.Каримова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун ҳар ойда ойлик даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши тўғрисидаги суд буйруғига асосан алимент ундирилиши белгиланган.

Қарздор Б.Каримов алимент пулларини тўламасдан юрганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангандан кейин ҳам жабрланувчи Х.Каримова фойдасига, жами 11.151.962 сўм миқдоридаги алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган.

Ҳолат юзасидан Б.Каримовга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши айблов далолатномаси билан тегишли судлов органига юборилган ва суднинг қонуний ҳукми чиқарилган.

Суриштирув давомида айбланувчи Б.Каримовдан жабрланувчи Х.Каримова фойдасига етказилган 11.515.962 сўм зарардан 8.500.000 сўми ундириб берилган.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг яна бир ҳал қилув қарорига асосан қарздор Б.Абдукадиров ундирувчи Д.Турсуновга “Lacetti” русумли автомашинани қайтариш ҳақидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли, унга нисбатан Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ЖКнинг 232-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Суд натижасига кўра, Б.Абдукадиров айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланган.

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтган йилда суриштирув ҳаракатлари давомида жабрланувчиларга етказилган 87,7 млн. сўм моддий зарар ундирилиб берилган.











СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *