Мы в Telegram
Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Январь
2023

Жиззахда 34 ёшли аёл 3 нафар боласи билан бирга бедарак йўқолди

0

Жиззахда аёл уч нафар боласи билан бедарак йўқолди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

Унда айтилишича 1989 йил 3 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, Зарбдор тумани, Янгикент маҳалласи Дўстлик кўчаси 7/2-уйда яшаб келган Ўразова Нодира Холмирза қизи қидирилмоқда.

Нодира Ўразова 2023 йил 1 январ куни соат 09:30да Жиззах шаҳри Сайхон МФЙда яшовчи отасининг уйидан 3 нафар вояга этмаган (фотосуратдаги) фарзандлари билан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

«Эгнида қизил рангли аёллар кўйлаги, устида сиёҳранг узун женфер, бошида кўк рўмол бўлган
Ўразова Нодира Холмирза қизи ҳамда унинг фарзандлари ҳақида маълумотга эга бўлган юртдошларимиздан қуйидаги телефон рақамларига ёки ички ишлар органларига хабар беришларини сўраймиз»,дейилади хабарда.

Аёлни ёки унинг фарзандлврини кўрган фуқаролар қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
+998722267622
+998722267621
+998996874237

 











СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *