Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг 2023 йилга мўлжалланган Давлат дастури халқ муҳокамаси учун эълон қилинди
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Унга кўра:
-инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
-мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
-миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
-адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;
-миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;
-ҳамда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдан иборат.
Маълум қилинишичча, аҳоли 2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиб, ўз таклифларини Марказнинг махсус 2023.strategy.uz ҳамда davlatdasturi.uz ёки Ҳукуматнинг regulation.gov.uz порталлари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги @dscuzbekistan ва @YangiTaraqqiyotStrategiyasi телеграм каналлари орқали билдиришлари мумкин.