Камчатка ўлкасида бир кунда 4 та зилзила содир бўлди
Москва вақти билан соат 04:38 да 4,4 балли биринчи силкинишлар қайд этилди.
06:03 да – 6,1 магнитудали иккинчи зилзила. Учинчиси 07:24 да, Северо-Курилскдан 62 километр узоқликда (3,8 балл), тўртинчиси (4,1 балл) 08:44 да содир бўлди.
Бу ҳақда Россия Фанлар академияси геофизика хизматининг Камчатка бўлими маълум қилди.
«Зилзила эпицентри 59 километр чуқурликда жойлашган. «Эпицентр Шимолий Курильскдан 128 километр узоқликда», – дейилади хабарда.
РИА Новости хабарига кўра, ер силкинишларини учта аҳоли пункти — Вилючинск, Петропавловск-Камчатский ва Озерновский аҳолиси ҳис қилган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, уйларда қандиллар ҳам чайқалиб кетган..
Зилзилаларнинг кучи аниқланмоқда.