1 апрелдан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?
Келаси ойдан:
Пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 %га оширилади;
Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланиш тарифлари ўзгаради;
Стажи 25 йилдан ошган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди;
Пенсия олувчилар метродан бепул фойдаланади;
Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа миқдори ҳарбий хизматчи маошининг 150 баравари миқдорида белгиланади;
Тошкент ва Нукусда ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракат тезлиги 60 кмгача туширилади;
Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида янги боғчалар очишга рухсат этилади;
Лицей, техникум педагогларининг базавий тариф ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади;
Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахсларга солиқ имтиёзлари берилади;
Пахта ва ғалла фермер хўжаликларига ишчилари маошидан тўланган даромад солиғини қайтариш бошланади.