Бугун мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 45 даражагача иссиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 38-43, чўл ҳудудларида 45 даражагача иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 38-43, Сурхондарё вилоятида 45 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 40-41 даражагача, жанубда 42-45 даражагача кўтарилади.
19 июнь куни шимолий ҳудудларда, 20 июнь куни республиканинг барча ҳудудларига Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади.
18 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси, 19-20 июнь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб шамол тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача, айрим жойларида эса секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин, баъзи туманларда чанг-тўзонлар кузатилади.
18-20 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
19-20 июнь кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
19 июнь куни шимолий ҳудудлар, 20 июнь куни республиканинг барча ҳудудлари бўича ҳаво ҳарорати 4-6 даражага пасаяди.
18-21 июнь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.