Хорижлик тадбиркор манфаатига зарар қоплаб берилди
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилиб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу билан бирга, чет эллик инвесторларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссасини кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ва унинг моддий фаровонлигини ўстириш борасида кенг имкониятлар яратилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан ҳам тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, суд қарорларини ўз вақтида ва сўзсиз ижроси таъминланиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 52 нафар тадбиркорлар фойдасига 1 млрд. 734 млн. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиши таъминланган.
Мисол учун, Бюронинг Навоий шаҳар бўлими томонидан Навоий вилоят судининг 02.08.2022 йилдаги қарздор “U.M.Asia” МЧЖдан ундирувчи “Ritika.I.P.L” компанияси фойдасига қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 30.000 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди.
Қарздорликнинг суммаси қанча бўлишидан қатъий назар бундай тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиш бюронинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.