Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июль
2023

Қозоғистонда йил бошидан буён қарийб 10,5 минг нафар этник қозоқ “қондош” мақомига эга бўлди

0
2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қозоғистонда хорижлик 10 минг 488 нафар этник қозоқ “қондош” (“қандас”) мақомини олган. Мамлакат мустақиллигини эълон қилган 1991 йилдан буён эса чет элларда истиқомат қилган қозоқ миллатига мансуб 1 миллион 110 минг киши Қозоғистонга келиб ўрнашган. Бу ҳақда Қозоғистон нашрлари Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги матбуот хизматидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишган.


Вазирлик қайдича, йил бошидан буён Қозоғистонда “қондош” мақомини олган қозоқларнинг ярмидан кўпроғини ёки 56 фоизини Ўзбекистондан кўчиб келганлар, 19,3 фоизини Хитойдан, 9,7 фоизини Россиядан, 7,8 фоизини Мўғулистондан, 4,6 фоизини Туркманистондан, қолган 2,6 фоизини эса бошқа мамлакатлардан кўчиб келганлар ташкил қилган.


Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига хориждан кўчиб келган этник қозоқларнинг 65,6 фоизи меҳнатга лаёқатли шахслар, 25,8 фоизини ёш болалар, 8,6 фоизини эса пенсия ёшидаги кишилардир.   


Меҳнатга лаёқатли “қондош”ларнинг 16,7 фоизи олий маълумотли, 37,1 фоизи ўрта махсус, 38,8 фоизини эса ўрта маълумотли кишилар ташкил этган.


Хориждан кўчиб келган этник қозоқлар, Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, Қозоғистоннинг турли вилоятларига йўлланган. Вазирлик Ўзбекистондан кўчиб келган этник қозоқларнинг қайси вилоятлардан келганига аниқлик киритган эмас.  


Ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистон Меҳнат вазирлиги йил давомида 18 минг чоғли этник қозоқ тарихий ватанига қайтиб, “қондош” мақомини олганини очиқлаган эди. Ноябрь ойида ҳукумат 2023 йили Қозоғистон фуқаролигини олиш учун давлат тили бўйича имтиҳон киритиш режаланаётгани ҳақида билдирган. Бу имтиҳонни биринчи навбатда ҳужжатларида миллати қайд этилмаган этник қозоқлар топшириши айтилган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *