Париждаги Сена дарёсида сузиш мусобақаси қолдирилди
Франция сузиш федерацияси (FFN) Сена дарёсидаги жуда ифлос сув туфайли Парижда бўлиб ўтаётган очиқ сувда сузиш бўйича жаҳон чемпионати доирасидаги сузишни кейинга қолдирди.
Бу ҳақда Le Parisen газетаси хабар берди.
Жума куни федерация худди шу сабабга кўра машғулотларни бекор қилишга мажбур бўлди ва шанба ва якшанба кунлари мусобақага таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирди. Газетанинг ёзишича, аёллар учун камида шанба кунги сузишлар бекор қилинган. Якшанба куни соат 05:00 да расмийлар янги сув намуналарини таҳлил қилиб, қарор қабул қилиш ниятида.
Машғулотларнинг бекор қилиниши ва мусобақанинг қолдирилганига Франция пойтахти минтақасида бир неча кундан бери давом этаётган кучли ёмғир сабаб бўлди. Расмийлар «сув сифатининг вақтинча ёмонлашишини» даъво қилмоқда, бу сувда ичак таёқчаси (Escherichia coli) даражасининг ошиши билан ифодаланади.