Эртага Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди
«Ўзгидромет» 14 август куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 29-31° бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 27-32° бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 27-32° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 30-35° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 27-32° бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 17-22° бўлади.