Жо Байден ўғлининг судида гувоҳ сифатида қатнашиши мумкин
AҚШ президентининг ўғли Хантер Байденнинг адвокати Кристофер Кларк давлат раҳбари ўғлига қарши ҳар қандай суд жараёнида ҳимоя гувоҳи бўлишига ваъда берди. Бу ҳақда Politico ёзмоқда.
Aдвокатнинг таъкидлашича, ўтган йили кичик Байденга қарши терговга оид маълумотлар «ноқонуний сизиб чиқиш»дир. У, шунингдек, агар AҚШ Aдлия вазирлиги президентнинг ўғлига қарши айблов қўйса, унинг адвокатлари Оқ уй раҳбарини гувоҳ сифатида чақиришини таъкидлади.
“Президент Байден энди, шубҳасиз, ҳар қандай жиноий судда ҳимоя гувоҳи бўлади”, деб ёзади Кларк.
