Биологлар қирилиб кетган деб ҳисобланган ҳайвонни топишди
Индонезияда олимлар Аттенборо ехиднасини топишди, у охирги марта 60 йил олдин “кўриниш берган”.
Олимлар сутэмизувчиларнинг бу турини қирилиб кетган деб ҳисоблашган.
Буюк британиялик табиатшунос Дэвид Аттенборо шарафига Аттенборо деб номланган узун тумшуғли мазкур жониворга сўнгги бор 1961 йилда Оксфорд университети олимлари тўрт ҳафталик экспедициянинг охирги кунида дуч келишган эди. Шунча вақт ўтиб, мазкур жонивор илк бор камерага тушиб қолди.
Машаққатли саёҳат охирида биолог Жэймс Кэмптон 80 дан ортиқ масофадан тасвирга оладиган видеокамералардан олинган сўнгги хотира картасида ўрмон чакалакзорлари бўйлаб юрган кичик жониворнинг тасвирини топди.
Олимлар шу тариқа сутэмизувчиларнинг ноёб турини аниқлашди.
Мазкур турга оид қанча жонивор сақланиб қолгани ҳозирча маълум эмас.
Экзотик ҳайвоннинг умуртқаси типратиканникига, тумшуғи чумолихўрга, оёқлари эса кротникига ўхшаб кетади.
“Бу ҳайвонларнинг бошқа сутэмизувчиларга ўхшамаслигининг сабаби шундаки, улар 200 миллион йил аввал бошқа сутэмизувчилардан ажралиб чиққан тухум қўювчи ҳайвонларнинг монотрем гуруҳига мансуб”, дейди биолог Кэмптон.
Ехиднанинг бошқа турлари Австралияда учрайди.
Олимлар Аттенборо ехиднасидан ташқари, ҳашаротлар ва қурбақаларнинг янги турларини ҳам кашф этишди, деб хабар беради korrespondent.net.