Жами 25 минг 930 та янги хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилди
Шаҳарнинг марказий ва шоҳ кўчаларида, бўш биноларда, маҳалла марказларид ҳамда ертўлалар ва уйларнинг биринчи қаватларида жами 25 минг 930 та янги хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзмиллийбанк» АЖ ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилди:
2020 йилга нисбатан хизматлар соҳасида баъзи йўналишлар кесимида қуйидагича ўзгаришлар бўлди:
меҳмонхона ва хостеллар сони 389 тадан 728 тага ошиб, уларнинг ташқи ва ички меҳмонларни қабул қилиш имконияти кунига 12минг 400 нафардан 30 минг нафарга кўпайиб, 3 баробарга ортди;
хусусий таълим марказлари 715 тадан 1042 тага кўпайиб, мазкур марказлардаги ўқувчиларнинг сони 12минг 500 нафардан 42минг 600 нафарга ошиб, 3,5 баробарга ортди;
хусусий мактабгача таълим муассасалари 315 тадан 463 тага етди ҳамда ушбу масканлардаги тарбияланувчи болалар сони 8 минг 500 нафардан 16 минг 100 нафарга ошиб, 2 баробарга ортди;
хусусий тиббиёт муассасалари сони эса 589 тадан 1 105 тага кўпайди, беморлар учун ётоқ жойлари умумий сони эса 36 минг 900 тадан 101 минг 500 тага етиб, 3 баробарга ортди.