Ижарага олинган 100 та машина қўшни давлатларга сотилгани аниқланди
0
Хабарга кўра, 6 нафар фуқаро ижарага берувчи компаниялар орқали 110 га яқин транспорт воситаларини давлат чегараси орқали ишончнома асосида олиб чиқиб кетган ва чет элда реализация қилган.
Айни пайтда Божхона қўмитаси тезкор суриштирув ишларини олиб бормоқда ва қўшни давлатлар бойхона хизматлари билан ҳамкорликда ҳолатга ойдинлик киритмоқда.
Қўмита фуқаролардан ишончнома асосида транспорт воситаларини бермаслик ва эҳтиёткор бўлишни сўради.
