Қарздорнинг трактори солиқ қарзи эвазига хатланди
0
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли, “Арион-630с” русумли қишлоқ хўжалиги техникаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Натижада, қарздор томонидан 21,5 млн. сўм солиқ қарзи ҳамда қарздорлик сабаб юзага келган 879 минг сўм ижро йиғими маблағи тўлиқ тўлаб берилган.
