Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июнь
2025

150 миллионлик ер сотилмади, у буғдой экишни танлади

0
Истанбулнинг Бахчелиэвлер туманидаги осмонўпар бинолар орасида жойлашган ер майдони 150 миллион лира (шартли равишда тахминан 45 миллиард сўм) баҳоланган бўлса-да, ер эгаси уни сотиш ўрнига буғдой экиб, ҳосил олмоқда, деб GZT хабар берди.

Боғлар, деҳқончиликка яроқли ерлар йўқолиб бораётган бир пайтда, ер эгасининг бу қарори жамиятда катта қизиқиш уйғотди. Бахчелиэвлер каби жуда қурилишбоп ҳудудда ерни сотиб юкори фойда олиш мумкин бўлса-да, у буни рад этди.

. Енгач ерда буғдой етиштирилаётгани тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
. Ҳосил олиш пайтида у ерда комбайн билан иш олиб борилган.
. Кўплаб фойдаланувчилар унинг қарорини олқишламоқда ва замонавий дунёда ҳам деҳқончилик қадрланиши кераклигини таъкидлашмоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *