МИБ Қашқадарё: 83 млрд. сўм алимент пуллари ундириб берилди
0
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан алимент тўловлари бўйича фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва фарзандлар олдидаги бурчни адо эттириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
2025 йилнинг ўтган даврида эришилган натижалар:
83 миллиард сўм — алимент пули қарздорлардан ундирилди. Шундан, 13 млрд. сўми июнь ойига тўғри келади.
163 нафар ишсиз қарздор фуқаролар иш билан таъминланди. Бу нафақат алимент тўлаш имконини яратди, балки уларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатди.
2 117 нафар оила яраштирилди. Бу — минглаб фарзандлар учун қайта тикланган оилавий муҳит, меҳр ва барқарор келажак деганидир.
460 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаган оталарга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди, 47 нафар қарздор оталар эса жиноий жавобгарликка тортилди.
Бу кўрсаткичлар — давлатимиз томонидан болаларнинг ҳимояси ва келажаги, оилаларнинг барқарорлигига қанчалик катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Эслатма: Агар сиз ёки яқинларингиз алимент масаласида муаммога дуч келаётган бўлса, бепул ҳуқуқий ёрдам олишингиз мумкин.
Мажбурий ижро бюроси ҳар доим ёнингизда!