Хаби Алонсо: мақсадимиз – ғалаба қозониш ва гуруҳни биринчи ўринда якунлаш
— Эртага қайси “Реал Мадрид”ни кўришни истайсиз?
— Бизда икки асосий мақсад бор: ғалаба қозониш ва гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш. Сўнгги ўйинда бир футболчимиз кам бўлса-да, муносиб ўйин намойиш этдик. Бу босқичда рақиблар осон эмас. Ҳозир ҳал қилувчи паллада турибмиз.
— Родриго билан боғлиқ муаммо борми?
— Йўқ, унда муаммо йўқ. У яхши формани сақлаган, мотивацияси юқори. Уни ўйиндан четлатиш фақат тактик қарор бўлган. Родриго жамоамиз учун жуда муҳим футболчи, ундан ушбу турнирда ҳам фойдаланамиз. У алоҳида хусусиятларга эга ўйинчи.
— Лапорта сўзлари ҳақида нима дейсиз?
— Мен бу вазиятга киришмоқчи эмасман. Ҳар икки жамоа ўз кучи ва фикрига эга. Демократия бор. Биз Мадридда ҳам, бошқа жойда ҳам ўз йўлимизда ҳаракат қилаверамиз.
— Мбаппе қай ҳолатда?
— У машғулотларга қўшилди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аммо ҳозирча тўлиқ тикланмаган. Биз уни 1/8 финалгача сақлаб қолмоқчимиз. Ҳозирги босқич учун тайёр эмас.
— Менди ва Камавинга ҳақида…
— Ферлан ҳали тикланиш учун вақтга муҳтож. Эдуардо эса жисмоний тайёргарликда тез қайтаётган футболчи. Ҳали аниқ қарор қабул қилинмаган. Лекин у жамоа учун муҳим футболчи ва яқин вақтда майдонда бўлиши керак.
— Жамоага трансфер керакми?
— Мастантуоно, Родриго ва Браҳим каби футболчиларга эгамиз. Жамоамдан жуда мамнунман. Олдинда жуда кўп – тахминан 50–60 та ўйин турибди. Барча позициялар бўйича рақобат зарур. Ҳар бир футболчига ишонаман.
— Хаусен ҳақида қандай фикрдасиз?
— У жамоамизнинг таянч устунларидан бирига айланди. У нафақат майдонда, балки кундалик ҳаётда ҳам лидер. Биз учун муҳим трансфер бўлди. У ҳали катта салоҳиятга эга ва биз у билан фахрланамиз.
— Гуруҳда биринчи ўринга чиқиш қийинроқ йўл эмасми?
— Ғалаба қозонмасликни ўйлаш — ёмон фикр. Бу жамоа учун хатарли сигнал бўлади. Биз ҳар доим ғалаба учун курашамиз. Турнир жадвалини кўрдик, лекин бу ўйинга таъсир қилмаслиги керак. Биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз.
— Вальверде энди олдинроқда ўйнайдими?
— Менда бир неча тактик режалар бор. Феде — универсал футболчи. У қанотда ҳам, марказда ҳам ўйнай олади. Унинг фаолияти жамоага мослашувчанлик беради.
— Мадриддаги футболчилик фаолиятингиздан қандай хотиралар қолган?
— “Реал Мадрид” дунёдаги энг нуфузли клуб. Бу жамоа аъзоси бўлиш шараф. Унинг тарихи, маданияти ва мақсадлари – ҳаммаси ниҳоятда муҳим. Биз афсонавий йўлни давом эттирмоқдамиз.
— Беллингем операциядан кейин қандай ҳолатда?
— У ҳозирги жамоамизнинг марказий шахсларидан бири. У ҳужумларда фаол, марказда таъсирли ҳаракат қиляпти. “Пачука”га қарши ўйинда унинг салоҳиятини яна бир бор кўрдик. Беллингем ривожланишни истайди ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз.
— Томас (рақиб жамоа мураббийи) билан танишмисиз?
— Ҳа, бир неча марта тўқнаш келганмиз. “Зальцбург” энди бошқа жамоа, аммо мен Томас билан учрашишни интиқлик билан кутяпман.
— Винисиус ҳимояда ҳам ривожланиши керакми?
— Албатта. Ҳар бир ўйинчи ҳимоя қилишни билиши зарур. Жамоа сиқилган ҳолда ҳаракат қилса, масофалар сақланади ва рақибга имконият кам қолади. Вини ҳам бу жараёнда иштирок этади.
— Асенсионинг ўрнини ким тўлдиради?
— Бу ҳақда ўйладим, лекин ҳозирча аниқ айтолмайман (кулади).
— Алаба қандай?
— Унинг жароҳати жиддий ва тикланиш учун кўпроқ вақт керак. “Зальцбург” эса жуда динамик ва ҳужумкор жамоа. Уларга қарши тўлиқ куч билан тайёргарлик кўрганмиз.