Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июнь
2025

Тошкент туманида кўп қаватли уйлар таъмирланмоқда

0
Аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида бошқарув сервис компаниялари томонидан амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда, деб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Хусусан, Тошкент туманидаги “Озодлик” маҳалласидан жой олган кўп қаватли уйлар босқичма-босқич жорий таъмирдан чиқарилмоқда.

Мазкур таъмирлаш ишлари доирасида уйларнинг том қисмлари янгиланмоқда, ташқи деворлари эса замонавий материаллар билан қопланмоқда. Шунингдек, муҳандислик коммуникациялари — сув таъминоти, канализация тизими ва электр тармоқлари ҳам текширилиб, зарур ҳолларда янгиланмоқда.

Аҳоли фикрига кўра, бундай ўзгаришлар нафақат яшаш шароитини яхшилайди, балки маҳалланинг умумий қиёфасини ҳам тубдан ўзгартиради. Фуқаролар ташаббуси ва давлат кўмаги билан амалга оширилаётган ушбу ишлар маҳаллада ижобий кайфият ва бирдамликни кучайтирмоқда.

Таъмирланган уйлар нафақат мустаҳкамлиги, балки эстетик кўриниши билан ҳам алоҳида эътиборга лойиқ.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *