Эрон АҚШ етказган зарарларни тўлатмоқчи
0
Унга кўра, АҚШдан Эроннинг ядровий объектларига етказилган зарарни қоплаш талаб қилиниши керак. Хатибзода таъкидлаганидек, 13 июнь куни Исроил Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаган, шу давомда мамлакатнинг ҳарбий, ядровий ва аҳоли яшаш манзиллари нишонга олинган. 22 июнь куни эса АҚШ аралашиб, Натанз, Фордо ва Исфаҳонда жойлашган учта ядровий иншоотга ҳаво зарбалари берган.
Бу ҳаракатларга жавобан, Эрон аскарлари Исроилга қарши 22 тўлқинда ракеталар орқали жавоб берган. Ушбу зарбалар ортидан Исроилда жуда катта талафотлар кузатилган.
Хатибзоданинг айтишича, 24 июнь куни кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишуви орқали ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилган.
“АҚШ Эрон томонига турли каналлар орқали урушни тўхтатишга оид хабарлар йўллади. Бироқ Теҳрон аввал агрессия тўхтатилиши шартлиги, шундан сўнггина ўт очишни тўхтатиш масаласи кўриб чиқилишини билдирди”, деган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Вазир ўринбосарининг қайд этишича, Эрон Исроил билан ҳеч қандай ёзма келишув имзоламаган.
“Содир бўлган нарса – бу зўравонликнинг тўхташи. Шу билан бирга, Эрон ҳужумни қайта бошламайди, гарчи ҳарбий жавобга тўлиқ тайёр бўлса ҳам”, деган Хатибзода.