Содда ва камтар турк машҳурлари
0
1. Бугра Гулсой – камтарлик тимсоли
“Баҳор” сериалининг юлдузи Бугра Гулсой нафақат истеъдодли актёр, балки ўзининг содда ҳаёти билан ҳам эътиборга лойиқ. У очиқ-ойдин даромадини кўз-кўз қилмайди, бадиий ижод ва оиласига эътибор қаратади.
2. Али Атай – харизмаси билан машҳур
“Сўнгги ёз” орқали танилган Али Атай Ҳазал Кая билан бахтли ҳаёт кечиради. Катта даромадга эга бўлишига қарамай, у ўзини кўрсатишдан йироқ юради.
3. Буржу Бирижик – содда лекин муваффақиятли
“Шиша ортидаги қиз” актрисаси бойликдан кўра оддийликни афзал кўради. Instagram саҳифасида ҳашамат эмас, ҳаётий кадрлар устувор.
4. Эда Эже – даромади катта, шахсияти оддий
“Тақиқланган севги” актрисаси Эда Эже ҳашаматли уй сотиб олганига қарамай, ижтимоий тармоқларда оддий ҳаёт лавҳалари билан бўлишади.
5. Гонжа Вуслатери – сирли ва соддаликни севади
Кўплаб сериалларда суратга тушган Гонжа Вуслатери ўз ҳаётини оммадан яширади. Бироқ унинг соддалиги кўпчилик учун илҳом манбаи.
6. Нур Феттаҳўғлу – нафислик ва камтарлик уйғунлиги
“Муҳташам юз йил” актрисаси катта даромадга эга, бироқ у кўпроқ самимий суратлар, оддий ҳаётий кадрлар билан эътибор тортади.
7. Киванч Татлитуғ – машҳурликни эътиборсиз қолдирувчи юлдуз
Сериялар орқали миллионлар топаётган Киванч молиявий муваффақиятини реклама қилмайди. Instagram саҳифаси ўз ҳаётидан лавҳалар билан тўла.
8. Арас Булут Ийнемли – табиийлик тарафдори
“Чуқур” актёри даромади юқори бўлишига қарамай, табиат, тинчлик ва оилага эътибор беради. У ҳашаматли турмуш тарзини тарғиб қилмайди.
9. Ҳалит Эргенч – соддалик билан забт этган актёр
Султон Сулаймон образида танилган Ҳалит Эргенч ҳам шахсий ҳаётини сир сақлайди ва кўз-кўз қилишдан йироқ юради.
10. Иброҳим Челиккол – меҳрли ва сахий инсон
Бой бўлишига қарамай, актёр ҳайрия ишларига кўп вақт ва маблағ ажратади. Фавқулодда ҳолатларда ёрдамга шошилади ва одамлар учун жонини аямайди.