Сунъий интеллект ҳар бир жавоби учун 50 млгача сув сарфлайди
0
Халқаро Энергетика Агентлигининг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШдаги ўртача 100 мегаваттли дата маркази кунига 2 миллион литр сув истеъмол қилади. Бу сув асосан серверларни совитиш учун ишлатилади. Айнан шу жараённи совитиш миноралари орқали буғлантириш йўли билан амалга оширишади. Шунингдек, дата марказлар ишлайдиган электр энергияси кўпинча ўзи ҳам совитишни талаб қиладиган иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади, бу эса билвосита сув сарфини янада оширади.
"One analysis"га кўра ҳар сафар сунъий интеллектли чатботдан савол сўраганимизда, маълумот маркази сув “ичишга” мажбур бўлади. Аниқ қилиб айтганда, битта маълумот маркази 10 дан 50 тагача ўртача узунликдаги GPT-3 жавобини яратиш учун тахминан 500 мл миқдорда сув сарфлайди. Бу ҳар бир жавоб учун 10 млдан 50 млгача сув сарфланишини англатади. Расм яратиш матнга қараганда анча кўп сув талаб қилади, видео эса расмга қараганда ҳам бир неча баробар кўпроқ сув сарфлайди.
Маълумот марказларида серверлар ҳаддан ташқари қизиб кетмаслиги учун уларни совутиш керак бўлади. Совутишнинг асосий усулларидан бири — сувни буғлантирувчи совутиш минораларидир. Бундан ташқари, маълумот марказлари билвосита йўл билан, яъни электр энергияси истеъмоли орқали ҳам сувдан фойдаланади. Чунки бу энергияни ишлаб чиқарадиган электр станциялари ҳам совитиш учун катта миқдорда сув сарфлайди.
Баъзи технология компаниялари серверларини совутиш учун сув камроқ ишлатадиган технологияларни жорий қилган ёки таклиф қилган. Мутахассисларга кўра, совутиш тизимлари орасида кўпинча мувозанат мавжуд: кўп сув ишлатадиган усуллар энергияни кам истеъмол қилади, сув кам ишлатадиганлар эса кўпроқ электр талаб қилади. Бу мураккаб мувозанат масаласи.
Кўплаб компаниялар айнан сувни тежайдиган тизимларга ўтишни бошлаган, лекин бу ҳамма жойда ҳам иқтисодий ёки техник жиҳатдан қулай эмас.