Мухлислардан совға олган актёр танқид остида қолди
0
Айтиш жоизки, Ли Мин Хо ҳар йили туғилган кунида мухлислари томонидан миннатдорлик ва муҳаббат билан юбориладиган бундай совғаларни эълон қилиб боради. Бу гал ҳам у ўзининг содиқ мухлисларига миннатдорчилик билдириб, бундай эътиборни қадрлашини айтди.
Бироқ бу ёндашув Корея жамоатчилиги орасида икки хил муносабатни юзага келтирди. Ижобий фикрлар билан бир қаторда танқидлар ҳам кучайди.
Айрим интернет фойдаланувчилари актёрнинг ўз даражасида бундай совғаларни қабул қилиши ноўрин деб ҳисобламоқда. Улар фикрича, машҳур инсонлар совғаларни рад этиб, кўпроқ эътиборга аҳамият беришлари керак. Чунки бу ҳолат кўпчиликда камбағал мухлислар ўзидан бой актёрга совға олаётгандек тасаввур уйғотмоқда.
Баъзи танқидчилар эса бу каби очиқчасига кўрсатилган совғалар орқали у кейинги йил ундан ҳам кўпроқ совғалар кутаётгандек таассурот қолдираётганини айтишмоқда. Ҳатто буни “ҳурматсизлик” деб атаётганлар ҳам бор.
Танқидчилар актёр Пак Бо Гом ва Г-Драгонъни мисол келтириб, уларнинг мухлислардан моддий совғаларни қабул қилмасликка қарор қилгани учун кўпроқ ҳурмат қозонаётганини таъкидлашмоқда. Бу ёндашув уларни янада камтар ва реал инсон сифатида кўрсатган.
Бироқ актёрнинг содиқ мухлислари бу фикрларга қўшилмайди. Улар учун бундай совғалар — йиллар давомида қозонилган меҳр ва садоқатнинг белгиси, актёрга бўлган муҳаббатнинг табиий ифодасидир. Улар бу анъанани давом эттиришга тайёрлигини, бу орқали актёр билан чин дилдан алоқада бўлиб туришни хоҳлашларини айтишмоқда.
Ли Мин Хо эса бу танқидларга ҳали жавоб бергани йўқ. У келаси йили бундай анъанани давом эттирадими ёки мухлислар ва жамоатчилик танқидидан хулоса чиқарадими — вақт кўрсатади.