Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Август
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбек футболини нима қилиш керак?

0

Фото: Tribuna.uz

Маҳаллий клублар нега давлатга, ҳокимларга ёки ҳомийга қарам бўлиб қолмоқда? Мавжуд вазиятдан чиқиш учун қандай қадамлар қўйилиши керак? Kun.uz журналисти Қаҳрамон Асланов навбатдаги мақоласида шу ҳақда сўз юритди.


Бугунги футбол мухлиси аввалгилардан анча фарқ қилади. Биз бу даврда фақат майдонда футбол томоша қилишдан ташқари, турли таҳлилий мақолаларни ўқиймиз, нафақат тактика, балки турли молиявий жиҳатларни ҳам кузатиб борамиз, футбол хўжалиги ҳақида етарлича тушунчаларга эгамиз. Айниқса, трансферлар ойнаси очиқ бўлган пайтда айнан шу қисм олд планга чиқади, «молиявий фэйр-плей», PSR ёки «маошлар лимити» каби ибораларга кўз тушади. Гўёки, бошқа дунёни четдан кузатаётгандек тасаввур уйғонади – бу бутунлай бошқача футбол, бошқача муносабатлар.

Бундай қоидалар фақат клублар ўртасидаги рақобатни таъминлаш, бой ва камбағаллар ўртасидаги масофани катталаштирмаслик учунгина эмаслигини билсак-чи? Ўзимиз гувоҳ бўлган яқин тарихда ҳам футболни овунчоққа айлантирмоқчи бўлган миллиардерларни кўрдик, оқибатда бутун бошли клублар жабр кўрди ҳам.

УЕФА ва лигалар қатъий шаклда даромадлар ва харажатларни назорат қилиши, ўзига хос мувозанатни таъминлаш учун изланиши остида айнан мана шу омил ҳам ётибди – футбол доим янгиланиб турадиган шароитларга мослашувчан бўлишини таъминлаш, унинг доим яшаб қолиш хусусиятини қувватлаш. Мана шу ерда моҳиятан Ўзбекистон футболига боғлиқ жиҳатлар ҳам ўртага чиқади, бизнинг ҳам мақсадимиз шу экан, велосипед ихтиро қилишдан нима наф, қачондир ўша ўлчовлар томон юриш, ҳеч бўлмаса мақсад сифатида белгилаш тўғри эмасми?

Чекловлар нима учун керак?

Европадаги молиявий чекловлар юқорида айтилганидек, асосан футболдаги харажатлар ва даромадлар мувозанатини назорат қилади: ҳар қандай клубнинг харажатлари унинг айнан футбол соҳасидан келаётган даромадларидан кескин фарқ қилмаслиги керак. Сабаби тушунарли, бу клубнинг айнан футбол шартларидаги барқарорлигини таъминлайди, четдан оқимларсиз ҳам яшаб қолиш хусусиятини пайдо қилади.

Савол туғилади. Хўп, Роман Абрамович каби бир миллиардер чиқиб, ўз клубига ўз пулларини сарфлаб, уни кучайтирса, нимаси ёмон? Гап шундаки, четдан қўшимча пуллар кириб келиши клуб харажатларини ҳам оширади. Айтайлик, янги футболчилар жалб қилингач, шартномалар қиймати ҳам ошади. Бундай харажатлар доимий бўлгач, албатта, доим четдан пул тортишнинг иложи бўлмай қолиши мумкин. Даромадлар эса энди сунъий равишда ўсган харажатларни қоплай олмайди. Уёғи банкротлик сари бир қадам, биз битта муваффақиятли «Челси» лойиҳасига қараб, муваффақиятсиз «Малага», «Порсмут» каби лойиҳаларни унутиб қўямиз гоҳида.

Ижтимоий ва хўжалик футболи

Футбол ўйини пайдо бўлишидан бошлаб унинг тараққиёти бир бутун ўлароқ давом этган бўлса-да, иқтисодий томондан бир-бири билан кесишмайдиган икки параллел йўналишда яшаган. Буни шунчаки, футбол клубларининг пайдо бўлиш тарихига қараб ҳам англаш мумкин. Айтайлик, ғарбдаги клубларни олсангиз, бирини талабалар ташкил қилган, иккинчисини бирор завод ишчилари, ёки бирор мулкдор – яъни клубнинг хўжалик юритиши, харажатлар учун пул топиши илк қадамлардаёқ табиий эҳтиёж бўлган.

Собиқ иттифоқда эса «Спартак» ёки «Динамо»нинг пайдо бўлишига қараш мумкин – ижтимоий мотив. Баъзида маҳаллий ҳокимият шаҳарга, баъзида бирор завод ёки вазирлик ўз ишловчиларига ижтимоий бойлик бериш учун футбол жамоаси тузишган.

Лигалар ҳам шу. Ғарбда аввал клублар пайдо бўлиб, кейин улар ўзаро мусобақалашиш учун ташкилотчига, яъни Лигага эҳтиёж сезган бўлса, собиқ иттифоқда Лига тушунчаси бирламчи, кейин уни тўлдириш учун жойларда клублар пайдо бўла бошлайди.

Бу аслида жуда кескин фарқ. Футбол харажатлари хусусий экан, табиий равишда даромадга эҳтиёж пайдо бўлади ва энг муҳими, ушбу харажатлар ўз асосига эга бўлади – бошқа соҳалар билан муносабат учун бу муҳим. Масалан, ўз вақтида Диего Марадонани «Барселона» 3 миллион долларга сотиб олган ва бу ўз даврининг рекорди бўлган. Ҳозир оддий футболчига ўн баробардан кўп маблағ сарфланяпти. Таққослаганда тентаклик, аммо бу харажатлар молиявий асосга эга. Биринчидан, инфляция, иккинчидан, футбол клублари бир неча баробар кўпроқ даромад қила бошлашди. Ҳар иккиси ҳам бошқа иқтисодий соҳалар билан мантиқий занжирга эга бўлгани учун муаммо йўқ.

Энди бошқа мисол. Ўн етти йил олдин «Бунёдкор» сарфлаган пуллар билан бугунги клубларни солиштиринг. Ўша «Бунёдкор» бир неча баробар кўп сарфлаган, тўғрими? Худди юқоридаги мисол сингари буни иқтисодий очиқлай оламизми? Бошқа соҳалар билан занжир борми, масалан, ўшанда мамлакат бой эди, ҳозир камбағаллашганмиз, деб билвосита тушунтириш мумкинми? Йўқ, албатта. Шунчаки, ўшанда шунча сарфлаш истаги бўлган, тамом.

Биз қайси йўлдан борамиз?

Аслида ўзи битта йўл қолган. Ўтган аср охирида социализм эмас, капитализм ғалаба қозонгач, табиий равишда футбол ҳам тўлиқ ўша томонга оғди. Агар социализм ғалаба қозониб, «бўлди, футбол инсонлар учун, чипта текин бўлиши керак, трансляцияга пул тўланмасин, клублар хусусий бўлмасин» деган қоидалар давом этганида, аксинча, нариги тараф бу томонга ўтишга қийналган бўларди. Тескариси бўлди, демак, ижтимоий эмас, иқтисодий муносабатлар футболда ҳам бирламчи бўлиши лозим.

Йўлимиз аниқ ва буни Ўзбекистон президентининг 2018 йилдаги қарори ва 2019 йилдаги фармонидан ҳам англаш мумкин. Қарорларни ўқисак, энг бошидан футбол бизда ижтимоий маҳсулот – собиқ иттифоқда яшаганмиз, кейин ҳам доим қарорлар билан давлат футболни ривожлантиришга ҳаракат қилади, молиялаштиради. Аммо аниқ қилиб ёзилган – футбол хусусийлаштириш йўлидан бориши, 2030 йилда эса ҳамма клублар хусусий бўлиши керак. Яъни биз босқичма-босқич мана шу ижтимоий маҳсулот яратишни хусусий секторга ўтказишимиз, футболни иқтисодий маҳсулотга айлантириш ҳаракатларини амалга оширишимиз лозим.

Табиийки, савол туғилади, бу кетишда, 2030 йилда нимани кутиш мумкин? Янги қарор чиқиб, муддат 2035 йилгача узайиши 16 та «Турон» билан қолишимиз? Агар футбол даромад қилмаса, хусусий секторга фақат харажатларни ағдариш билан иш битадими? Даромад олмасдан йилига бир неча ўн миллиард пул совурадиган одамни ё солиқ идораси ё соғлиқ идораси текшириши керакмасми?

Футбол даромади нима?

Биз кўпинча, футбол клуби даромадларини чалкаштирамиз. Бир футбол клуби қошида қанақадир тикув цехи ёки чорвачилик фермаси ишлайди – бу футбол даромади эмас. Ёки «Пахтакор» бюджетдан пул олмайди, тўлиқ хусусий дейилади. Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб хўжайини сифатида «Артел»дан пул олиб, «Пахтакор»га сарфлаши, ҳа, бюджетдан пул олмаяпти, аммо бу ҳам нотўғри. Эртага «Артел»нинг ёки «Пахтакор»нинг бошқа инсонга ўтиши бу молиявий оқимни тўлиқ кесади – энг юқорида айтганимиз – клубнинг мустақил яшаб қолиш хусусияти бошқалардан фарқли эмас.

Футбол даромадлари бу клубнинг айнан футбол фаолиятидан олиб кирадиган пул маблағлари:

  1. Matchday, яъни ўйин куни даромадлари – стадионга кириш чиптаси, ўйин кунларидаги савдо шохобчалари ва овқатланиш нуқталари орқали савдолар;
  2. Трансляция даромадлари. Ўйинларни олиб кўрсатиш учун телеканаллар тўлаган пуллардан улуш;
  3. Трансферлар. Футболчиларни сотишдан келадиган тушум;
  4. Ҳомийлик шартномалари. Либосда, стадионда турли рекламалар орқали киримлар;
  5. Мукофот пуллари. Турли турнирларда кўрсатиладиган натижалар учун олинадиган маблағлар;
  6. Мухлислар билан ишлаш, либос ёки бошқа атрибуткаларни сотишдан келадиган тушумлар ва ҳоказо.

Агар ҳар қандай клуб шу йўналишларда даромад қилиб, ўз харажатларини қоплашга эришса, иқтисодий жиҳатдан тўла мустақил бўлиб, бошқа соҳалар билан муносабатга киришиш, турли шартларда яшаб қолиш имкониятига эга бўлади.

Бизда аҳвол қандай?

Маълумотларга қараганда, Суперлигада қатнашаётган клубнинг йиллик бюджети энг кам 30 миллиард сўмдан бошланади. 100 миллиард сўмдан ошганлари ҳам бор. Албатта, бу суммаларни тўлиқ давлат беряпти, дейиш хато, юқорида айтилганидек, «Пахтакор» каби хусусий мақомидаги клублар бор. Аммо агар профессионал номи бўлган клубларимизни Европадаги ўлчовларга солиб кўрсак, нима чиқади? Баъзилар кулиши мумкин, биз қаерда, Европа қаерда деб. Лекин хўжалик муносабатлари бутун дунёда бир хил, биз агар хусусий футбол сари кетаётган эканмиз, ўша хусусий футбол яшаб қолиши учун, эртага «Турон»га айланмаслиги учун айнан ўша ўлчовларга солишимиз, ўша қолипга мослаштиришга уринишимиз лозим ва бошқа йўл йўқ.

Суперлигада ўртача ташриф 5-6 минг атрофида. Чипта сотиш орқали 300 миллион сўмга яқин маблағ топиш мумкин, бу йил давомида 15 ўйинда 4 миллиард сўмгача етиб боради. Бу йиллик бюджетнинг 10 фоизи атрофида. Трансляциялар ва мукофотдан пул йўқ, чунки бизда тескари – АПЛ клубларга пул тарқатса, бизда клублар ПФЛга бадал пули тўлайди. Трансферлар орқали даромад қилиш доимий йўлга қўйилмаган – фақат баъзида, кам сонли футболчиларни чет элга сотиш орқали бир марталик даромадлар кузатилади, холос. Узоқ муддатли шартномалар камлиги учун ички трансферлар асосан эркин агентлар ўртасида кечади.

Бошқа йўналишларда ҳам нолга яқин рақамларни кўрамиз, яъни ҳам давлат, ҳам хусусий пулларни қўшганда клубларга ҳар йили 500 миллиард сўмдан ортиқ пул сарфланаётган маблағ 10 фоизини ҳам даромад сифатида қайтармаяпти. Табиийки, яна ўша саволни қайтариш мумкин – футболимиз хусусийлаштириш учун қанчалик тайёр?

Иқтисодий мотив йўқлиги

Энг ёмон томони, футболдаги бугунги аҳвол билан ўша қарор чиққан 2018 йил ўртасида сезиларли фарқ йўқлиги. Буни боқимандалик характери дейиш ҳам мумкин.

Тасаввур қилинг, бир клубга август ойида 50 миллион сўм қўшимча пул зарур. Иқтисодий шартларда клуб эгаси қандай фикрлайди? Футбол даромадлари тоифасидаги бирор пункт бўйича иш олиб бориш керак. Айтайлик, шу ойда иккита уй учрашуви бор. Қанақадир қўшимча хизматлар яратиш орқали чипта нархини бироз ўзгартириш мумкин. Ёки бирор ҳомий топади, хуллас, қанақадир ғоя, озгина меҳнат қилиш керак. Яна битта йўл бор. Вилоят ҳокимини шу пул кераклигига ишонтириш. Ўша ҳомийларни жалб қилишни ҳам шундай амалга ошириш мумкин – фақат сиз ортиқча ғоя, ҳомийни қизиқтириши мумкин бўлган таклифни яратмайсиз, шунчаки, ҳоким илтимоси орқали ҳал бўлади.

Худди шу шаклда иш завод директори билан ҳам битиши мумкин. Муҳим жиҳат шундаки, футбол харажатлари яна футбол эмас, маҳаллий бюджет ёки «Артел»нинг фойдаси ҳисобидан қопланяпти. Бу эса клубларда иқтисодий йўналишда иш олиб бориш, мана шу соҳадаги мутахассисларни жалб қилиш эҳтиёжини йўққа чиқаради.

Маошлар ва шаффофлик

Қарорда ЎФА давлат улуши бўлган корхоналарга бириктирилган клубларни мониторинг қилиш ҳуқуқи ҳам берилган. Лекин мен ҳеч қачон бирор клубнинг молиявий ҳисоботи очиқланганини кўрмадим, қайси футболчи қанча маош олиши сир тутилади. Маошлар очиқлаб борилса, яна бир қўшимча муаммо пайдо бўлиши ҳам мумкин – халқ бу маълумотларга тайёрми?

Бир пайтлар бир футбол функционери билан баҳслашиб қолгандим. Қайсидир ўзбек футболчисининг маоши катталиги ҳақидаги эътирозимга Уэйн Рунининг маошини мисол қилиб келтирган, европалик футболчилар билан таққослаганда бизникилар жуда кам олишини таъкидлаган. Ҳозир ҳам кўп айтилади, таълим ёки маданият соҳаларига ажратилган пулларга нисбатан олганда футболга қилинаётган харажатлар ўзини оқлаяпти, жаҳон чемпионатига чиқдик, деб ва ҳоказо.

Лекин бу ерда эътибор бериш керак бўлган жиҳат бошқа ерда. «Ливерпул» Флориан Вирц учун ойига бир миллион фунт маош бериши мумкин, чунки клуб футболдан, хусусан мана шу Вирцнинг ўйинлари ёрдамида кўпроқ пул топади. Клуб даромад қилади ва шу даромаддан сарфлайди. Шунинг учун Англиядаги оддий ўқитувчининг маоши билан Вирцники ўртасида юз баробар фарқ ҳам ҳеч кимни ташвишга солмайди. Ҳар бир қиймат ўз асосига эга.

Энди, Суперлигада тўп сурадиган футболчи ўқитувчидан ўн баробар кўп маош олишини оммага тушунтира оламизми? Шартли «Артел» бирор ходимини яхши ишлади, шунинг учун катта даромад қилдик, деб 100 миллион сўм маош белгилашига ҳеч ким эътироз қилмайди. Қандини урсин, лекин футболдаги маошлар иқтисодий асосга ҳам эга эмас, чунки шунга мос даромад йўқ ва ижтимоий асосга ҳам эга эмас, чунки мамлакатдаги бошқа соҳалар билан таққослаганда адекват эмас.

Яъни аслида аввал даромад пайдо бўлиб, кейин харажат қилиш ўрнига, аввал харажат пайдо бўлиб, кейин пул ахтариш – бутунлай тескари жараён.

Таклиф

Ҳаммасини жуда узоқдан олиб келганимнинг сабаби, қуйидаги ёзиладиган таклифга чуқурроқ мазмун қўшиш эди, холос. Футболда аввал маҳсулотни яратиб, кейин харидор изланади. Тўғри, лекин бунинг тескари намуналари ҳам бор: масалан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Аввал йўқ маҳсулотга харидор топилди, катта пул сарфлашди, бу эса маҳсулот яратувчи клублар учун ҳам мотивация бўлиб хизмат қилди.

Хуллас, барибир футболга бюджетдан ёки бошқа соҳалардан пул кириб келаётган ва у қайтариб олинмаётган экан, худди шу жараённи бошқачароқ схемада бажаришни таклиф қиламан. Бу рақобатга ҳам, шаффофликка ҳам, футбол даромадларини оширишга мотивацияга ҳам, умуман янги клублар пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Биринчи қадам. Алоҳида футбол уюшмаси ташкил этилади. Ҳозирда бевосита ва билвосита футболга берилаётган пуллар клубларга эмас, айнан шу уюшма ҳисобида йиғилади. Уюшма мустақил ҳолда бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилиши, у ердан ҳам пул тортиши мумкин.

Иккинчи қадам. Суперлига трансляцияси учун тендер эълон қилинади. Албатта, ҳали маҳсулот йўқ, ҳозиргидек ҳеч кимга лига қизиқ бўлмаслиги мумкин. Лекин ўша уюшмада йиғилган пул телеканалга ўтказиб берилади. Телеканал трансляция харажатларини чегириб, қолган ҳамма пулни ПФЛга беради.

Учинчи қадам. ПФЛ пулнинг бир қисмини барча клубларга тенг улушда, яна бир қисмини эса эгаллаган ўрнига қараб, пропорционал равишда мавсум охирида тарқатади. АПЛ инглиз клубларига тарқатгандек, трансляция даромади сифатида тақсимлаб беради.

Нега ПФЛга пул бериб, шундоқ тарқатиб қўяқолмасдан, алоҳида уюшма ва телеканал аралаштириляпти, дейиш мумкин. Сабаби, уюшма айнан молиявий оқимлар шаффофлиги учун керак, телеканал эса, пул осмондан тушмаётгани, трансляция орқали даромад қилинаётганининг имитацияси учун.

Уюшма-телеканал-ПФЛ ўртасидаги келишув турлича бўлиши мумкин. Масалан, уюшма телеканал харажатлари ва фойдасини қоплаб, трансляция пайтидаги рекламалар (масалан, уюшмага пул берадиган компанияларни реклама қилиб) билан ўзи шуғулланиши ёки каналнинг фойда қилиш йўналишини ўзига қолдириб, харажатларни қоплаши мумкин.

Схема қандай ишлайди?

Мана шу ҳолатда клубларимиз бюджетида турли тоифадаги манбалар вужудга келади.

«А манба» – ПФЛ томонидан бир йиллик иштирок учун бериладиган пул. Айтайлик, 10 миллиард сўм. 16 жамоага 160 миллиард сўм.

«В манба» – Мавсумда эгаллаган ўрнига қараб, иштирокчи клубларга тақсимланадиган пул. Мисол учун, чемпионга 16 миллиард сўм, 2-ўринга 15 миллиард сўм, охирги ўринга 1 миллиард сўм. Жами 126 миллиард сўм.

«С манба» – клубларнинг футбол даромадлари. Юқоридаги пунктлар бўйича чипталар сотуви, трансферлар, ҳомийлик шартномалари савдолар ва ҳоказо.

Энг муҳими, клубларда бошқа манбаларга йўл қўйилмайди. Айтайлик, Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Артел»даги пулдан тортиб «Пахтакор»га сарфлаши мумкин эмас, бу четдан келадиган оқим ҳисобланиб, йўл қўйилмайди. Ёки вилоят ҳокими «қопда пул олиб келиб тарқата олмайди». Турли ҳомийлик шартномалари бўлиши мумкин, аммо бу ерда ҳам шартномалар тўлиқ назорат қилиниши, реклама қиймати бозор нархига яқинлиги текширилиши керак.

Бу футболга нима беради?

Аввало айтиш керакки, бу таклиф барибир ҳам футболга сарф бўлаётган шартлар учун, яъни бугунги ҳолатдан бир сўм ҳам қиммат эмас. Афзалликлари нимада?

Биринчидан, лигада нисбатан олганда тенглик юзага келади. Фарқлар фақат мавсумда эгаллаган ўринлар ва «С манба», футбол йўналишидаги меҳнатлар эвазига юзага келиши мумкин. Яъни ҳам рақобат ошади, ҳам фарқлар сунъий эмас, табиий бўлади. Аслида бугунги кундаги «Арсенал» ва «Фулҳэм» ўртасидаги катта фарқ ҳам шунақа юзага келган – «Арсенал» совринлар ютиб, даромадлар устида кўпроқ ишлаб бугунги фарқни юзага келтирган. Мана шу 100 йиллик эволюцион масофани биз «лаборатория йўли» билан қисқартиришимиз мумкин.

Иккинчидан, футболдан ташқари манбалар кесилгач, том маънодаги хўжалик муносабатлари пайдо бўлади. Маошлар осмондан эмас, иқтисодий асосга эга бўлган маблағлардан ҳосил бўлгани учун адекват суммаларга яқинлашади. Катта суммага легионер олиб келиндими, бу ҳоким кўпроқ пул бергани учун эмас, жамоанинг иқтисодий бўлими яхши ишлагани туфайли – яхшироқ пул топган, юқорироқ ўрин эгаллаган.

Учинчидан, Суперлига иштирокчиси бўлиш камида 11 миллиард сўм (шартли) пул олиш дегани. Яъни қуйи лигадаги бошқа клублар ёки янги пайдо бўлган хусусий клуб учун ўзига яраша мотивация. Суперлигага чиқиш у ердаги неадекват суммалар билан рақобатда банкрот бўлиш эмас, бошқаларга яқин шароитга эришиш дегани.

Тўртинчидан, «А манба» ўзгармас экан, бошқалардан устунлик учун «В» ва «С» манбаларни оширишга ҳаракат кўпаяди. Иккала манба ҳам футбол орқали келади – жамоани тактик томондан ҳам кучайтириб, юқори ўринларни олиш, футболчи етиштириш, мухлислар билан ишлаш, стадиондаги шароитларни яхшилаш ва ҳоказолар учун эҳтиёж пайдо бўлади.

Бешинчидан, клубларда мухлислар олдидаги масъулият пайдо бўлади. Доим бошқаларнинг пули кўплиги каби баҳоналар ўтмайди, мухлисларда бир хил шароитда ёмон ишлаган клубларга ўринли эътирозлар ва босим пайдо бўлади.

Олтинчидан, клубдаги молиявий оқимлар манбасини қисқартириш орқали уларни текшириш, назорат қилишни осонлаштириш мумкин. Ҳозир клуб ўзини ўзи эпласа, шикоятлар бўлмаса, етарли, эътироз йўқ. Аслида футбол учун кетаётган пуллар билан устига «футбол учун» деб ёзилган пуллар орасида миллиардлаб фарқ бўлиши мумкин, билмаймиз.

Еттинчидан, клублар ўзаро рақобатда «С манба»ни ривожлантириш пайида бўлиб, табиий равишда пул топишни ўргана бошлаган сари, «А» бюджетни аста-секин камайтириб бориш, ростан ҳам бир кун келиб футболимиз иқтисодий мустақилликка эришиши мумкин.

Шунга яқин таклифни бир неча йил аввал ёзганимда, баъзи футбол мутахассислари томонидан танқидларга учраган, бу умуман эртак сифатида баҳоланганди. Лекин ўзимиз билган классик йўл билан бирор жойга етиб бора олмаяпмиз. Яна кимдир футболда социализм қурамизми, деб ҳам кулганди. Ҳамма клубнинг тенг бўлиши ҳеч қаерда йўқ, Европада ҳам, деб. Аслида тескариси. Айнан футболи ривожланган Европада мана шу тенглик бор. Барча клублар давлатдан тенг миқдорда пул олишади. Нол доллардан.

Қ. Асланов








В Москве прошла премия в области бизнеса, культуры и социальной сферы The Moscow Life & Business Awards – 2025

Слуховые аппараты: как выбрать идеальные устройства для улучшения слуха?

Героическое участие армян в СВО. Часть шестнадцатая

«Прошли два удара»: Гребенщиков рассказал свою версию драки с Пирцхалавой


Report: AC Milan’s Christian Pulisic set to team up with $87 million Manchester United star

OpenAI launches GPT-5, its most powerful AI yet—will it be enough to stay ahead in today’s ruthless AI race? 

Trump’s threatened 40% tariff on ‘transshipped’ goods tries to target China and its manufacturing strength

Cameroon star has said yes to Man Utd transfer but Red Devils face hurdle


По подозрению в мошенничестве задержали замдиректора департамента мэрии Екатеринбурга

Где в России водители используют европротокол чаще всего

Персиковые дожди Колымы...

В Курске главный бухгалтер перевела мошенникам более 5 миллионов рублей


Mafia: The Old Country получила положительные оценки в Steam

The US Air Force wants to test blowing up Cybertrucks because 'it is likely the type of vehicles used by the enemy may transition to Tesla Cyber trucks'

Steam for Chromebooks is getting axed in 2026 instead of exiting its 4-year beta

Modders are trying their hardest to add an NVMe SSD to the Switch 2, which is both impressive and something I'm not going to do



Добро в каждой чашке: Елизавета Боярская, фонд «Жизнь в Движении» и сеть кофеен «Ягода» запускают авторский кофе для помощи детям с ОВЗ

Процесс сошел с рельсов // Верховный суд определил пересмотреть дело о наезде Kia на трамвай

Продвижение Песни в Импульсе Яндекс Музыка.

«Бежим за Мечту — Ходить»: подростки на протезах пробегут марафон в Екатеринбурге


При участии спецназа Росгвардии в Москве задержаны 300 нарушителей миграционного законодательства (видео)

Землетрясение 6,1 балла в Балыкесире: толчки ощущались в Стамбуле

Похороны режиссера Юрия Бутусова пройдут в Петербурге

Стало известно, как выглядит любимая квартира Татьяны Булановой


Землетрясение 6,1 балла в Балыкесире: толчки ощущались в Стамбуле

«Удары по лицу здесь запрещены»: Максим Бабанин позвал на тренировки слабослышащих детей

«Ротор» обыграл «Уфу» в матче Первой лиги

На Троицкой линии метро совершено 12 млн поездок: новые станции к 2025 году


Павлюченкова уступила 94-й ракетке мира на турнире WTA в Цинциннати

"Это невозможно есть": Звезда тенниса из России раскритиковала кухню Парижа

Самсонова уступила 125-й ракетке мира во втором раунде турнира в Цинциннати

Потапова проиграла Свёнтек во втором круге турнира WTA в Цинциннати


Охранник из аэропорта Внуково стал моделью

«Удары по лицу здесь запрещены»: Максим Бабанин позвал на тренировки слабослышащих детей

Водолаз назвал вероятную причину гибели утонувшего в Болгарии режиссера Бутусова

Суземский районный музей пополнился новыми экспонатами


Музыкальные новости

Обиды на отца, алкоголизм, ссоры с Влади и дружба с Ефремовым: как живёт Никита Высоцкий

«Навсегда в наших сердцах»: Нюша рассказала о потере бабушки

Возлюбленная Тимати ответила, почему не вышла замуж за репера

«Отдалась без остатка»: Крым окрылил Ольгу Бузову


Продвижение Песни в Импульсе Яндекс Музыка.

«Бежим за Мечту — Ходить»: подростки на протезах пробегут марафон в Екатеринбурге

Добро в каждой чашке: Елизавета Боярская, фонд «Жизнь в Движении» и сеть кофеен «Ягода» запускают авторский кофе для помощи детям с ОВЗ

«Бежим за Мечту — Ходить»: подростки на протезах пробегут марафон в Екатеринбурге


Вывод песни для продвижения в Импульсе Яндекс Музыка.

Временные ограничения на прием и выпуск самолетов ввели в аэропорту Домодедово

Собянин: Около 200 социальных объектов будет построено в Москве в ближайшие годы

Политика или женская зависть: Кто такая Евгения Гуцул и за что ее ненавидит Майя Санду


Участники АНО «СВОй спорт» организовали открытую тренировку по боксу на стадионе «Москвич» в День физкультурника

Москва: Новая эра зарядных станций для электромобилей с поддержкой инвесторов

Грузовик опрокинулся на Рязанском проспекте у дома №1 — съезд с ЮВХ заблокирован

Процесс сошел с рельсов // Верховный суд определил пересмотреть дело о наезде Kia на трамвай


Путин выразил поздравления Адабашяну по случаю юбилея

Bloomberg сообщает, что ЕС хочет провести переговоры с Трампом до встречи с Путиным

Путин обратился с приветствием к участникам форума «Машук»

Медиа сообщили о планах Зеленского в ответ на встречу Путина и Трампа




Авторская методика Натальи Бородиной – путь к восстановлению памяти и защите от деменции

День физкультурника отметили спортивными шествиями по всей стране

«Бежим за Мечту — Ходить»: подростки на протезах пробегут марафон в Екатеринбурге

«Бежим за Мечту — Ходить»: подростки на протезах пробегут марафон в Екатеринбурге


В Киеве сделали заявление о территориальных уступках

NYT: своими заявлениями Зеленский может разозлить Трампа и навлечь на себя

В Киеве раскрыли тайный приказ Зеленского перед саммитом США и РФ на Аляске

В Киеве заявили о тайном приказе Зеленского перед Аляской


День физкультурника отметили спортивными шествиями по всей стране

"Динамо" Карпина упустило победу над "Сочи" в конце матча

Akon в Москве: полная арена и феерия хитов на главном концерте года

«Торпедо» и «Спартак» Кострома сразятся за три очка. «Торпедо» Москва — «Спартак» Кострома: прогноз и ставка



Сергей Собянин. Главное за день

Собянин рассказал о московских НКО, помогающих участникам СВО и их семьям

Мэр Москвы: Инвесторы смогут размещать зарядки для электромобилей

Собянин поздравил московских строителей с профессиональным праздником


Мэр Москвы: Инвесторы смогут размещать зарядки для электромобилей

За прошедшие сутки в России ликвидировано 28 лесных пожаров

Без морщин. Эксперты рассказали о плюсах изменения климата в Москве

Москва: Новая эра зарядных станций для электромобилей с поддержкой инвесторов


На Троицкой линии метро совершено 12 млн поездок: новые станции к 2025 году

Масштабный сбой произошел в работе Telegram

«Удары по лицу здесь запрещены»: Максим Бабанин позвал на тренировки слабослышащих детей

Охранник из аэропорта Внуково стал моделью


Льготные ипотеки на Дальнем Востоке активно получают участники СВО и сотрудники ОПК

Чёрный день календаря. 8 августа: Архангельская трагедия. Как ошибка пилота погубила рейс Як-40

Полицейский погиб при задержании поджигателя релейного шкафа под Архангельском

В Алтайском крае не будут проводить проверку на предмет чрезмерного роста тарифов на ЖКУ


Сергей Карякин: 7 августа на поезде из Москвы в Симферополь выехали участники специальной спортивно-образовательной программы «Шахматный лагерь Сергея Карякина», которая стартует в Международном детском центре «Артек»

Анастасия Гридчина: В Симферополе, в стенах гостеприимного Дома дружбы народов, состоялась торжественная презентация военно-патриотических изданий, увидевших свет в 2025 году благодаря усилиям Медиацентра им. И. Гаспринского

На консервном заводе в Симферополе изъяли 12 тонн небезопасного сырья

Прогноз погоды в Крыму на 10 августа


«Ротор» обыграл «Уфу» в матче Первой лиги

Землетрясение 6,1 балла в Балыкесире: толчки ощущались в Стамбуле

Масштабный сбой произошел в работе Telegram

Легендарный футболист СССР отмазался от проблем с законом: решил все одним звонком














СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *