Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Президент Фармони орқали агросоҳада солиқ тизими янгиланади

0

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида янги солиқ ислоҳоти амалга оширилади. Президентнинг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳужжат мамлакат аграр соҳаси учун катта янгилик сифатида баҳоланмоқда.

Фармоннинг асосий мақсади – 2026–2027 йилларда қишлоқ хўжалигида расмий товар айланмасини камида 3 баравар ошириш. Бу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қонуний йўл билан сотиш кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва соҳа ривожини тезлаштириш режалаштирилган.

2026 йил 1 январдан қатор янгиликлар амалга киритилади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган маҳсулотларни сотишда ҚҚСнинг “ноль” ставкаси жорий этилади. Бу дегани, деҳқон ва фермерлар маҳсулотларини бозорга чиқаришда ортиқча солиқ тўламайди ва бу уларнинг даромадини оширади.

Шунингдек, ҚҚС суммасини қоплаш ва қайтариш жараёнлари ҳам соддалаштирилади. Яъни ишлаб чиқарувчилар учун қайтариш жараёни автоматлаштирилган ҳолда уч кунда амалга оширилади. Илгари бу жараён ҳафталар, ҳатто ойлаб давом этган бўлса, янги тизим фермерлар учун катта енгиллик яратади.

Фармонда яна бир муҳим қоида белгиланган – товарларни етказиб бериш занжири бўйича электрон ҳисобварақ-фактуралар хавф даражасига қараб реал вақт режимида таҳлил қилинади. Бу тизим орқали сохта ҳужжатлар ва солиқдан қочиш ҳолатлари кескин камайиши кутилмоқда.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *