Ғазо аҳолиси яна кўчишга мажбур
Исроил армияси Ғазо шаҳридаги аҳолига жанубга, Хон Юнус яқинидаги белгиланган ҳудудга кўчишни буюрди. Расмийлар бу жойни “гуманитар зона” деб атап, у ерда озиқ-овқат ва тиббий ёрдам берилишини айтмоқда.
Нетаняху Ғазо шаҳрини Ҳамаснинг асосий таянчи деб ҳисоблаб, уни эгаллаш зарурлигини таъкидлади. Ҳарбийлар шаҳар ҳудудининг катта қисмини назоратга олганини билдирмоқда. Бу эса юз минглаб одамларнинг яна кўчишга мажбур бўлишига олиб келмоқда.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари уруш бошланганидан бери 64 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлганини маълум қилди. Шаҳар ва атроф ҳудудлар вайронага айланган, аҳолининг аксарияти эса оғир гуманитар инқирозда қолмоқда.
Ҳамас гаровда ушлаб турган 251 кишидан фақат бир қисми тириклиги айтилмоқда. Нетаняху барча гаровдагилар озод қилиниши ва Ҳамас қуролсизланмагунча уруш тўхтамаслигини билдирди. Музокаралар эса ҳозирча натижа бермаяпти.