Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ҳиндистонда чиқиндилар эвазига овқат олиш тизими кенгаймоқда

0

Ҳиндистонда йўлга қўйилган ноодатий лойиҳа – “Garbage cafe” ёки “Чиқинди кафе” тажрибаси маҳаллий аҳоли ҳаёти ва шаҳар муҳитини кескин ўзгартирмоқда. Амбикапур шаҳрида очилган мазкур кафе хўрандалардан пул талаб қилмайди: улар олиб келган пластик чиқиндилар эвазига тўлиқ овқат ёки нонушта олади. Бу ташаббус нафақат шаҳарни пластикдан тозалашга, балки кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятли.

Қоидалар жуда оддий: бир килограмм пластик топширган киши гуруч, сабзавот, карри, дал, роти, салат ва тузламадан иборат тўлиқ тушликка эга бўлади. Ярим килограмм пластик эвазига эса нонушта тақдим этилади. Мазкур тизим аҳоли учун нафақат бепул таом манбаи, балки чиқиндиларни йиғишга қўшимча рағбат бўлмоқда.

Амбикапурда 2019 йилда йўлга қўйилган “чиқинди кафе” шаҳар ҳокимияти томонидан молиялаштирилади. Шундан бери қарийб 23 тонна пластик йиғилган ва самарали қайта ишланган. Агар 2019 йилда шаҳарда йилига 5,4 тонна пластик полигонга юборилган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 2 тоннагача тушган. Натижада Амбикапур Ҳиндистоннинг энг тоза шаҳарларидан бири сифатида тилга олина бошлади. Ҳатто 16 гектарлик чиқинди полигони ёпилиб, унинг ўрнида парк барпо этилди.

Кафе ташаббуси билан бир қаторда шаҳарда ҳар куни 480 нафар аёл эшикма-эшик юриб чиқиндиларни йиғади ва ойига 8–10 минг рупий маош олади. Бундан ташқари, 20 та махсус марказда чиқиндилар 60 турга ажратилиб сараланади. Пластик йўл қурилиши ёки қайта ишловчи заводларга йўналтирилади, нам чиқиндилар компост қилинади, қолган қисми эса цемент заводларида ёқилғи сифатида фойдаланилади.

Амбикапур тажрибаси бошқа шаҳарларда ҳам татбиқ этилмоқда. Масалан, Ғарбий Бенгалдаги Силигури шаҳрида пластик эвазига таом, Теланганадаги Мулугу шаҳрида 1 кг пластикка 1 кг гуруч, Карнатаканинг Мйсуру шаҳрида эса 500 грамм пластик эвазига нонушта берилади. Уттар-Прадешда эса пластик эвазига аёллар учун гигиеник воситалар тарқатилмоқда. Ҳатто Камбоджада ҳам шундай дастур йўлга қўйилган.

Мутахассислар фикрича, бу каби ташаббуслар дунёда йиллик ишлаб чиқарилаётган 400 миллион тонна пластик чиқиндиларнинг таъсирини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳозирда уларнинг атиги 9 фоизи қайта ишланади.

Ўзбекистонда ҳам чиқинди масаласи долзарб: фақат Тошкентнинг ўзида йилига 1,5 миллион тоннадан ортиқ маиший чиқинди тўпланади. Мутахассислар Амбикапур тажрибаси сингари лойиҳалар мамлакатимизда ҳам жорий этилса, экологик ҳолат яхшиланиши ва аҳоли онгли равишда чиқиндиларни саралашга ўрганиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *