Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Португалиядан Владивостоккача велосаёҳат қилган француз ҳибсга олинди

0

Португалиядан Владивостоккача велосипедда келган француз велосаёҳатчи Софиан Сеҳили Россияда ҳибсга олинди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб француз нашри Le Monde хабар берди. Маълумотларга кўра, у Евроосиёни велосипедда энг тез кесиб ўтиш бўйича жаҳон рекордини янгилашга уринган, бироқ чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбланмоқда.

44 ёшли Софиан Сеҳили — ҳужжатли фильмлар ижодкори. У 2012 йилдан буён ўз касбини велоспортга алмаштирган ва шу пайтга қадар йирик ва машаққатли 20 га яқин пойгаларда иштирок этган. Улардан 11 тасида ғалаба қозонган. Шу жумладан, Канададан Мексикага қадар 4 500 километр узунликдаги Tour Divide мусобақаси ҳам бор.

Сеҳили бу йил ўз мақсадини ижтимоий тармоқларда эълон қилган эди. У 2017 йилда германиялик Йонас Дейхман томонидан ўрнатилган Евроосиёни энг тез велосипедда босиб ўтиш рекордини янгилаш ниятида бўлган. Саёҳат 2025 йил 1 июлда Португалиянинг Рока бурнидан бошланган ва Владивостоккача 64 кун, икки соат ва 26 дақиқада етиб келган.

Лекин унинг сафар йўналиши турли муаммолар билан тўлди. Сеҳили биринчи марта июл ойи охирида Грузия орқали Чеченистонга кириб Россия чегарасини кесиб ўтган. Кейинроқ у Астрахан вилояти орқали Россияни тарк этиб, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистондан ўтди. Кейинги манзили Хитой бўлиб, у ерда сафарини вақтинча тўхтатгани маълум қилинди.

Саёҳатчининг айтишича, Хитой-Россия чегарасида у Россия божхоначилари томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда у 2 сентябр куни Инстаграмдаги сторисида хабар берган. Аммо кейинги тақдири ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Le Monde ёзганидек, у ўз саёҳатини охирги босқичда якунлай олмаганидан қаттиқ афсусланган. «Марра жуда яқин қолганида муваффақиятсизликка учраш юракни эзади. Энди менда яна рекордни янгилаш учун уриниш-уринмаслик ҳақида ўйлаш учун ўн ой вақт бор... Ёки бу умрбод муваффақиятсизлик бўлиб қолиши мумкин», — деб ёзган у.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *