Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

1 миллион долларлик яхта сувга туширилгач, 15 дақиқадан кейин чўкиб кетди

0

Туркиянинг Зонғулдак шахри соҳилларида кутилмаган ва ҳайратланарли ҳодиса рўй берди. Истанбул шаҳрида қурилган ва қиймати қарийб 1 миллион долларга тенг бўлган “Dolce Vento” номли ҳашаматли яхта сувга туширилгач, 15 дақиқа ичида ўз мувозанатини йўқотиб, чўкиб кетди. Бу воқеа ҳақида Fox News ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, 26 метр узунликдаги мазкур яхта янги эгасига топширилгандан сўнг синов мақсадида денгизга чиқарилган. Аммо сувга туширилганидан кўп ўтмай, кеманинг мувозанати бузилиб, тезда ён томонига оғиб, чўкиш жараёни бошланган.

Ҳодиса вақтида яхтада капитан ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган. Вазият кескинлашганида улар сувга сакраб, қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган. Баъзан шундай синовлар ҳаддан ташқари қийин вазиятларни юзага келтириши мумкин, аммо бу сафар барча экипаж аъзолари ва яхта эгаси ҳеч қандай жароҳат олишмаган.

Воқеа гувоҳлари ҳам юз берган ҳолатни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатишган. Туркия қирғоқ қўриқлаш хизмати ва порт ходимлари тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, хавфсизлик ва фавқулодда чора-тадбирларни амалга оширган.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *