Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

"Манчестер Сити" ҳимоясидаги муаммолар дерби олдидан жиддий хавотир уйғотмоқда

0

Англия Премьер-лигасининг асосий совриндорлик даъвогарларидан бири сифатида кўриладиган “Манчестер Сити” чемпионатнинг дастлабки учта баҳсида икки бор майдонни мағлуб ҳолда тарк этди. Бу ҳолат мухлислар ва мутахассислар орасида жиддий саволлар туғдирди.

Экспертлар фикрига кўра, сўнгги мағлубиятларнинг асосий сабаби – ҳимоя чизиғидаги хато ва келишмовчиликлар. Хосеп Гвардиола таркибда турли ўзгаришлар амалга оширганига қарамасдан, жамоа ҳали ҳам тўлиқ уйғунликка эга эмаслиги кўзга ташланмоқда.

Англиялик таниқли мураббий Нил Уорнок “Брайтон”га қарши учинчи тур баҳсини чуқур таҳлил қилиб, айрим ҳимоячиларнинг хатоларини кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, айниқса Жон Стоунз, Абдуқодир Ҳусанов ва Рубен Диаш ҳаракатларида кўплаб камчиликлар кўзга ташланган.

“Брайтон”га қарши учрашувда Жон Стоунз ва Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда майдонга тушди. Ҳусанов қўпол фол ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди. Бундан унумли фойдаланган рақиб футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кейинчалик Стоунз тўпни тўғри узата олмай, рақибга ғалаба голини киритишга йўл очди. Диаш эса ҳужумни ўз вақтида тўхтата олмади ва орқа чизиққа кеч қолди. Менга улар марказий ҳимояда ўйламай ҳаракат қилгандек туюлди”, – дейди Уорнок.

Унинг фикрича, “Манчестер Сити” доим тўпни назорат қилишга интилади, бироқ ҳимояланишдаги ишончсизлик рақибга катта устунлик бермоқда. Шу боис, айниқса “Брайтон”нинг ғалаба голи эпизодида бутун жамоа қандай осонлик билан ортда қолгани жиддий сигнал сифатида баҳоланди.

Махсус таҳлилларда кўрсатилишича, Рубен Диаш анчадан бери ўзини йўқотган, Жон Стоунз ва Натан Акенинг ёши ортгани ва жароҳатларга мойиллиги муаммо бўлиб турибди. Ёш ва кучли ҳимоячилар – Ҳусанов ҳамда Гвардиол эса айни пайтда жароҳатдан даволанмоқда. Улар Манчестер дербисигача соғлом формага қайта олмаса, Хосеп Гвардиолани катта синовлар кутиб турибди.

Шунингдек, клуб бир неча бор ўнг қанот ҳимоячиси зарурлиги ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамасдан, бу йўналишда амалда ҳеч қандай қадам ташламади. Таркиб қисқартирилаётган бир пайтда янги футболчи олиш режаси ҳам кўриниб турибди, аммо бу жараён кечикмоқда.

Эндиликда барча эътибор дербига қаратилган. “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” баҳси Премьер-лига 4-туридан ўрин олиб, 14 сентябрь куни соат 20:30 да старт олади. Бу учрашувда марказий ҳимоя масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *