Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди

0

Маълумки, Англиянинг Ливерпуль шаҳрида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Мусобақада ўз юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп усталари мухлисларимизни бир қатор ғалабалар билан қувонтириб келмоқда.

Навбатдаги беллашув -65 кг вазн тоифасида ўтди. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финляндиялик рақиби Исмаил Умарга қарши рингга кўтарилиб, жуда ишончли ва устун ўйин кўрсатди. Жанг давомида юртимиз вакили аниқ зарбалари, тезкор ҳаракатлари ва тинимсиз ҳужумлари билан устунликни қўлга киритди.

Якунда ҳакамлар якдил қарор билан Мўйдинхўжаевни ғолиб деб эълон қилишди – 5:0. Шу тариқа, ҳамюртимиз муносиб равишда чорак финал йўлланмасига эга чиқди. Эндиликда унинг навбатдаги рақиби қозоғистонлик Ертуган Зейнулинов бўлади. Бу тўқнашув ҳам жуда қизиқарли ва кескин ўтиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, мухлисларимизни олдинда яна бир қувончли жанг кутяпти — Акмалжон Исроилов Австралия вакили Лачлан Лавсонга қарши рингга чиқади.

Шуни таъкидлаш керакки, Ливерпулда ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳар бир ғалаба нафақат шахсий, балки бутун ўзбек бокси нуфузини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Вакилларимизнинг курашчанлиги ва маҳорати уларнинг катта марралар сари интилаётганидан далолат бермоқда.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *