Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Шавкат Мирзиёев Халқаро Тинчлик мукофотига сазовор бўлди

0

Москва шаҳрида буюк ёзувчи ва файласуф Лев Толстой таваллуд топган кун муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда 2025 йилги Л.Н. Толстой номидаги иккинчи халқаро тинчлик мукофоти ғолиблари эълон қилинди.

Овоз бериш якунларига кўра, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур нуфузли мукофот совриндорлари деб топилди.

Ҳаққоний қарорни эълон қилар экан, ҳакамлар ҳайъати раиси, Марийнский театрининг бадиий раҳбари ва бош директори, шунингдек Москва катта театрининг раҳбари Валерий Гергиев: “Бу қарор бир овоздан қабул қилинди”, – дея таъкидлади.

Ташкилий қўмита изоҳича, мазкур давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги шахсий ташаббуслари ва амалий саъй-ҳаракатлари учун ушбу мукофотга муносиб кўрилди. Хусусан, 2025 йил 31 март куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегарасига оид шартнома имзоланиб, кўп йиллар давомида ҳал этилмаган масалага ҳуқуқий нуқта қўйилди.

Бу эса нафақат умумий чегараларни аниқ белгилаб беришни таъминлади, балки қўшни халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни кучайтиришда, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни кафолатлашда муҳим қадам сифатида баҳоланди.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *