Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қуръа натижалари...

0

Эртага Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати расман бошланади.

Қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақада жами 21 та мамлакатдан ташриф буюрган 196 нафар ёш маҳоратли дзюдочилар (уларнинг 111 нафари ўғил бола, 85 нафари эса қизлар) 16 та вазн тоифасида медаллар учун татамида куч синашади.

Кеча ўтказилган қуръа ташлаш маросимида эса барча иштирокчиларнинг илк рақиблари маълум бўлди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса мусобақада тўлиқ таркиб билан қатнашиши мухлислар учун қувончли янгилик бўлди.

Қуръа натижаларига кўра, дзюдочиларимиз қуйидаги рақибларга қарши беллашишади:

Ўсмирлар:
-50 кг: Муҳаммадқодир Шодмонов – Загдзусем Пурев (Мўғулистон)
-55 кг: Абубакир Сатторов – Баттсоож Тсоождорж (Мўғулистон)
-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров – Баел Абдикасимов (Қирғизистон)/Ааруш Дутта (Ҳиндистон)
-66 кг: Санжарбек Ашуров – Нарматбек Абдраимов (Қирғизистон)/Ким Сеун Ги (Корея Республикаси)
-73 кг: Саъдулла Равшанов – Жаҳаншаҳ Шаҳмарданули (Қозоғистон)
-73 кг: Даулет Турдияров – Сайҳанбилег Давҳарбаяр (Мўғулистон)/Пан Нгок (Вьетнам)
-81 кг: Камронбек Қодиров – Улунг Сатриа (Индонезия)
-90 кг: Иномжон Баҳодиров – Абдуллаҳ Алдайҳани (Кувайт)
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов – Иноуе Фирдаус (Индонезия)
+90 кг: Алибек Дурдиев – Рафаел Сижабат (Индонезия)

Қизлар:
-40 кг: Моҳинур Оллоберганова – Никита Никита (Ҳиндистон)
-40 кг: Дилафруз Болтабоева – тўғридан-тўғри ярим финалда
-44 кг: Динора Ҳасанова – Мунира Манасбекова (Қирғизистон)
-48 кг: Наргиза Дўстмаматова – Аяжан Ринат қизи (Қозоғистон)/Изабел Шаран (Гонконг)
-52 кг: Нигина Умрзоқова – Кван Чуи Йи (Гонконг)/Парк Су Хюн (Корея Республикаси)
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова – Назва Юлианти (Индонезия)/Жини Чанамбам (Ҳиндистон)
-57 кг: Гулсанам Ҳазратова – Тан Рай (Сингапур)
-63 кг: Зуҳражон Умарова – Анудари Энҳтайван (Мўғулистон)
-70 кг: Интизор Узакбаева – Адис Райина (Индонезия)
+70 кг: Зарина Бобоназарова – Ли Чай Мин (Корея Республикаси)/Рафа Калистия (Индонезия)

Маълумот учун, мусобақа давомида ҳар бир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси эса миллий жамоа аъзоларидан юқори натижалар кутаётганини қайд этди.

Шу тариқа, Жакартадаги татамиларда юртимиз номидан кураш олиб борадиган ўсмирларимиз қитъа биринчилигида ўз маҳоратларини намойиш этишади.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *