“Насаф”нинг “Бухоро” дарвозасига урган бешта голини томоша қилинг
0
Ўзбекистон Суперлигасининг 21-турига старт берилди ва илк беллашув Қаршида бўлиб ўтди. Унда маҳаллий “Насаф” клуби меҳмон “Бухоро” жамоасини қабул қилди.
Кутилаётгандек, қаршиликлар ўз мухлисларини қувонтириб, йирик ҳисобда зафар қучишди. Ушбу ғалаба ҳам натижа, ҳам кўрсатилган ўйин сифати жиҳатидан майдон соҳиблари устунлигини яққол тасдиқлади.
Суперлига. 21-тур
Насаф – Бухоро 5:0
Голлар: Норчаев (13) – 1:0, Отубанжо (25) – 2:0, Муҳиддинов (28) – 3:0, Отубанжо (30) – 4:0, Черан (47) – 5:0.