Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

130 ёшли Фарғоналик онахон Гиннес китобига кириши мумкин

0

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида истиқомат қиладиган 130 ёшли Ҳувайдо Умарова (Тошматова) расман Ўзбекистон тарихидаги энг ёши улуғ инсон сифатида қайд этилди, деб Адлия вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, вазирлик ташаббуси билан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” акцияси чоғида туманнинг “Қорақум” маҳалласида ўтказилган хатловларда Ҳувайдо момонинг туғилган санаси ҳужжатларда қайд этилмагани аниқланган.

Бувайда тумани Адлия бўлими аризаси асосида фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг сайёр мажлисида масала кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, Умарова (Тошматова) Ҳувайдо 1895 йил 1 январда Бувайда туманида туғилгани расман тасдиқланди.

Шу тариқа, Ҳувайдо момо ҳозирда Ўзбекистонда энг ёши улуғ шахс сифатида тан олинди. Адлия вазирлиги маълум қилишича, энди у Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг катта ёшдаги инсон сифатида кириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Ҳувайдо момо ҳақида турли хабарлар тарқалган, аммо унинг ёшини тасдиқловчи расмий ҳужжат мавжуд эмас эди. Энди эса суд қарори орқали бу маълумот қонуний кучга кирди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *