Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Жаҳонгир Зокиров рақибини мағлуб этди ва финалга йўл олди!

0

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтаётган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ўзбекистонлик боксчиларимиз мухлисларга қувонч улашишда давом этмоқда.

+90 кг вазн тоифасида юртимиз номидан рингга кўтарилган Жаҳонгир Зокиров хитойлик рақиби Данабике Байикевузига қарши беллашди. Ушбу жанг кескин ва муросасиз тарзда кечди. Зокиров бир неча бор ўзининг қаттиқ зарбалари билан рақибини оғир аҳволга солди. Ҳатто рефери ҳам ҳисоб очишга мажбур бўлди.

Ҳар икки спортчи финал йўлланмаси учун охирги кучини сафарбар этди. Бироқ Зокиров ўз тажрибаси, аниқ ҳаракатлари ва кучли зарбалари билан ҳакамлар эътиборини тўлиқ қозонди. Уч раунд давом этган тўқнашув якунида юртимиз вакили 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришиб, финалга йўл олди.

Энди Жаҳонгир Зокиров ҳал қилувчи баҳсда кубалик машҳур боксчи Хулио Ла Круз ва қозоғистонлик Айбек Уралбай тўқнашувида ғолиб чиққан спортчига қарши рингга кўтарилади.

Юртдошимиз финалда ҳам ғалаба қозониши учун бутун мамлакат ўллаб-қувватламоқда.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *