Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Урганчда ЙПХ инспектори ҳайдовчининг ойнасини синдириб тўхтатди

0

Хоразм вилоятида Йўл-патрул хизмати инспектори билан ҳайдовчи ўртасида содир бўлган ҳолат жамоатчилик орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада ЙПХ ходимининг “Cobalt” русумли автомобилнинг олд ойнасини уриб синдиргани акс этган эди.

Вазият юзасидан Хоразм вилояти ИИБ расмий изоҳ берди. Маълумотларга кўра, 9 сентябрь куни “Чолиш” тўсиқ-постида инспектор ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган. Бироқ ҳайдовчи қонуний талабга бўйсунмай, ҳаракатини Урганч томонга давом эттирган. Шу боис уни бошқа ЙПХ инспектори шаҳар ҳудудида кузатишда давом эттирган ва чорраҳада яна тўхташни талаб қилган.

Бироқ ҳайдовчи яна ҳамкорлик қилмаган, машинанинг эшикларини қулфлаб, инспектор йўл олдида турганига қарамасдан йўлни давом эттиришга уриниш қилган. Шу вазиятда инспектор транспорт воситасини тўхтатиш мақсадида алоқа воситаси билан ойнага урган ва натижада олд ойна синган.

Шундан кейин ҳам ҳайдовчи воқеа жойидан қочишга уринишга ҳаракат қилган, аммо кейинги чорраҳада барибир ушланган. Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, у Беруний туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахс бўлиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги маълум қилинди. Шунингдек, мазкур автомашина олдин ҳам бир неча марта қоидабузарлик содир этган ва эълон қилинган жарималар икки ойдан зиёд тўланмагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва автомобил жарима майдончасига жойлаштирилди. Айни пайтда ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *