«Реал Соседад» — «Реал» 1:2 (голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг)
0
Испания Ла Лигаси 4-туридан ўрин олган баҳсда Мадриднинг «Реал» клуби сафарда «Реал Соседад» меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда ҳисоб 12-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан очилди. 44-дақиқада эса Арда Гюлер устунликни мустаҳкамлади.
Мезбонларнинг ягона жавоб тўпига Микел Оярзабал муаллифлик қилди. Испаниялик яримҳимоячи 56-дақиқада пеналтини аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди.
Ла Лига. 4-тур, 13 сентябр
Реал Соседад - Реал Мадрид 1:2
Голлар: Оярсабал (пен. 56) - Мбаппе (12), Гулер (44).