Интернет болалар ҳаётига чуқур таъсир кўрсатмоқда
XXI асрда интернет наfaqat катталар, балки болалар ҳаётининг ҳам ажралмас қисмига айланди, деб Uz24.uz хабар берди.
“Юксалиш” ҳаракати томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, кўпчилик болалар интернетда ҳаддан ташқари кўп вақт ўтказмайди. Болаларнинг 36 фоизи кунига 1 соатгача, 31 фоизи 1–3 соат, 11 фоизи 4–6 соат, 7 фоизи эса 6 соатдан ортиқ вақт сарфлайди.
Интернетдан фойдаланишнинг асосий сабаби таълим олиш бўлиб, болаларнинг 64 фоизи ўқиш учун интернетга киради. Шунингдек, видеолар томошаси (16%), ўйинлар (12%) ва ижтимоий тармоқлар (12,5%) ҳам кўп қайд этилган. 10 фоиз ота-она бола халал бермаслиги учун телефон беришини тан олган.
Интернет билан боғлиқ муаммолар сифатида ота-оналар асосан вақтни бекорга ўтказиш (35%), соғлиққа таъсир ва уйқу бузилиши (30%) ҳамда интернетга қарамлик ва номақбул мазмунлар (14%дан)ни кўрсатган. Бироқ, сўровда қатнашганларнинг 25 фоизи фарзандида ҳеч қандай муаммо кузатмаганини айтган.