Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Ўзбекистонда исломий банк қонуни ишлаб чиқилмоқда

0

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, деб Bankir хабар берди.

Бир неча сиёсий партиялар ўз фракция йиғилишларида мазкур қонун лойиҳасини муҳокама қилишди. ЎзЛиДеп таъкидлашича, амалдаги қонунчиликда тижорат банкларига савдо билан бевосита шуғулланиш тақиқланган, исломий банкларда эса бу кенг қўлланилади.

Исломий молия тизимида молиялаштириш шериклик асосида амалга оширилади. Ҳозирги қонунларда эса тижорат банкларига юридик шахсларни ташкил этиш ёки устав капиталида қатнашиш чекланган.

Миллий тикланиш фракцияси маълумотига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 68 фоизи анъанавий банк хизматларидан фойдаланишни хоҳламайди. Бу ҳолат қонунчиликни такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Янги қонун лойиҳаси орқали халқаро стандартларга мос исломий банк фаолияти учун ҳуқуқий асос яратилиши кўзда тутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *