Барселона Реал Овьедони 3:1 ҳисобида мағлуб этди
0
Ла Лиганинг 6-турида "Барселона" "Реал Оведо"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. "Реал Оведо"нинг голи 33-дақиқада Алберто Рейна томонидан киритилди, аммо "Барселона" Эрик Гарсия (56ъ), Роберт Левандовский (70ъ) ва Роналд Араухонинг (88ъ) голлари билан ташаббусни қўлга олди.
"Барселона" тўпга эгалик қилишнинг 80 фоизи ва тўп узатишларнинг юқори аниқлиги билан устунлик қилиб, 16 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.