Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тошкентда транспорт воситалари экологик текширувдан ўтказилмоқда

0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ва Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирда 10 сентябрдан то бугунга қадар мунтазам ЙПХ масканларида, кўчаларда ҳамда автокорхоналарга кириш-чиқиш жойларида фойдаланишда бўлган 26 900 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди.

Маълумот учун, «Тоза ҳаво» ойлиги «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунлари ижросини таъминлаш, фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назорати олиб бориш мақсадида республика миқёсида доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Текширув давомида Тошкент шаҳрида 367 та транспорт воситаси атмосферага меъёрдан ортиқ зарарли ташламалар чиқараётганлиги аниқланди. Ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган автотранспорт ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра тегишли чоралар кўрилмоқда.

Пойтахтда «Тоза ҳаво» ойлигининг 2-босқичи 10 октябргача давом этади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *