Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фарғонада қўрол қўлланган можаро жамоатчиликни ташвишлантирди

0

Фарғона вилояти Риштон туманида содир бўлган воқеа жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, фермер хўжалиги раҳбарига ички ишлар ходимлари томонидан босим ўтказилгани, ҳатто қўрол ишлатиш ҳолати кузатилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, 7 июль куни “Булақбоши гулшани” фермер хўжалиги раҳбари Ғайратжон Хайруллаев уйида бўлган пайтда, уч нафар ички ишлар ходимлари унинг хонадонига кириб келган. Улар ғалла топшириш режаси бажарилмаганини баҳона қилиб, фермерга нисбатан қаттиқ чора кўришга уринишган.

Фермернинг айтишича, ходимлардан бири қўролини қўлга олган ва уни қўрқитмоқчи бўлган. Бу ҳолатга 70 ёшли она аралашганида эса уни итариб юборишган. Кекса аёл ҳушидан кетган ва шифохонага олиб борилган.

Бундан ташқари, яна бир фермер Азизбек Тожибоев ҳам техникани топширмагани учун ҳокимлик кўрсатмаси асосида маъмурий жазога тортилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов эса ўз изоҳида бу ҳолатни рад этди. Унинг таъкидлашича, ички ишлар ходимлари фақат тушунтириш ва огоҳлантириш учун борган, қўрол ишлатиш ёки куч қўллаш ҳолати бўлмаган.

Шу билан бирга, қонунчиликка кўра, фермерлар ва тадбиркорлик субъектлари эркин фаолият юритиши давлат томонидан қатъий кафолатланган. Уларга нисбатан асоссиз босим ёки зўравонликка йўл қўйилиши мутлақо тақиқланади.

Айни пайтда мазкур ҳолат Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилмоқда. Масъул идоралар текширув якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

Мутахассислар фикрича, бу каби ҳолатлар фермерлар ҳуқуқлари ҳимояси ва давлат органлари масъулияти масаласини янада кучлироқ назорат остига олиш зарурлигини кўрсатмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *