Микель Артета "Олимпиакос"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Олимпиакос"га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Артета фикрича, жамоаси қийин рақибга қарши муваффақиятли ўйин кўрсатди ва дарвозани дахлсиз сақлаб қолишдан хурсанд. "Биз жуда яхши бошладик. Гол урдик, кейин яна яхши имкониятларга эга бўлдик. ЕЧЛда шундай имкониятлардан фойдаланиш жуда муҳим. Агар уларни ўтказиб юборсангиз, мағлубиятга учрашингиз ҳеч гап эмас", – деди мураббий.
Ўйиннинг охирги дақиқаларида Давид Райянинг ажойиб сэйви жамоа ғалабасини таъминлади. "Барча йигитларга раҳмат айтиш керак. Улар жуда яхши ҳаракат қилишди", – дея хулоса қилди Артета.
Шунингдек, Арсенал 6 очко билан турнир жадвалининг 5-ўрнида бормоқда. Греция клуби "Олимпиакос" эса 1 очко билан 29-ўринни эгалламоқда.
Греция клуби 3-турда "Барселона" билан, "Арсенал" эса "Атлетико" билан рўбарў келади. Ҳар икки ўйин 21 октябрь куни ўтказилади.