Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

“Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва ёзда Саудияга йўл оладими?

0

“Манчестер Сити”нинг янги сардори Бернарду Силва жорий мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин. 31 ёшли португалиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июн куни якунланади ва ҳозирданоқ унинг келажаги борасида турли тахминлар пайдо бўлмоқда.

Маълумки, Хосеп Гвардиола аввалроқ Силва билан хайрлашишга тайёр эди. Аммо вақт ўтиши билан мураббийнинг фикри кескин ўзгарди. Энди Гвардиола клуб раҳбариятидан Бернардуга узоқ муддатли шартнома таклиф этилишини хоҳлаяпти. Унинг таъкидлашича, Силва нафақат етакчи, балки майдондаги тажрибаси ва масъулияти билан жамоа учун муҳим шахсга айланган.

Шу билан бирга, TalkSport нашри хабар беришича, тарафлар ўртасида ҳамкорликни давом эттириш эҳтимоли паст баҳоланмоқда. Чунки Силва карьерасининг сўнгги босқичида кўпроқ маблағ топиш ниятида. Шу мақсадда у Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтишга жиддий қизиқмоқда. Маълумотларга кўра, араб клублари унга улкан молиявий таклиф тайёрламоқда.

Бернарду Силва 2017 йилдан бери “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бу давр мобайнида клуб билан Англия Премьер-лигасидан тортиб, Чемпионлар Лигасигача бўлган барча нуфузли мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган. Португалиялик футболчи “шаҳарликлар”нинг энг муҳим даврларида ҳал қилувчи голлар ва ассистлари билан кўп бора мухлисларни хурсанд қилган.

Ҳозирда асосий савол шунда: “Сити”нинг янги сардори Европа футболида қоладими ёки Саудиядаги молиявий имкониятлардан фойдаланиш йўлини танлайдими?















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *