Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Октябрь
2025
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 72,2 млрд долларга етди

0

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2025 йил январь–июнь ойларида яна $8 миллиардга ошиб, жами $72,2 миллиардни ташкил этди. Ушбу маълумотни Марказий банк эълон қилди, деб ёзмоқда Uz24.uz нашри.

Халқаро савдодаги кескинликлар ва глобал ноаниқликларга қарамай, ташқи сектор экспорт нархларининг ошиши, меҳнат миграцияси ва туризм соҳасидаги ижобий тенденциялар таъсирида мувозанатга яқинлашди.

Жорий операциялар ҳисоби $156,3 млн манфий сальдога эга бўлди (2024 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич - $2,9 млрд эди). Регулятор бу фарқни савдо баланси тақчиллигининг камайиши ва пул ўтказмалари ҳажмининг ошиши билан изоҳлади.

Савдо баланси 20% га яхшиланиб, -$6,4 млрд ни ташкил этди. Экспорт ҳажми 29% га ошиб $16,6 млрд, импорт эса 10% га ошиб $23 млрд га етди.

Халқаро пул ўтказмаларининг кўпайиши туфайли бирламчи ($850,9 млн) ва иккиламчи ($5,4 млрд) даромадлар баланси ижобий шаклланди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *